Ўзбекистонда бир қанча мансабдорларнинг тадбиркорлик фаолияти тугатилди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Маълум қилинишича, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга экани аниқланган.
Мазкур манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида
- “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Ш.А.,
- Миробод туман ҳокими А.С.,
- “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари А.С.,
- “Ахборотлаштириш бош маркази” УК раҳбари Д.С.,
- Бўстон тумани ҳокими С.Н.,
- “Миллий пиар маркази” ДУК директори Д.С.,
- Энергетика вазири ўринбосари У.М.,
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.нинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.
Изоҳ (0)