• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мэн штати ҳам Трампга президентлик сайловида қатнашишни тақиқлади

    АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга Мэн штатида бўлиб ўтадиган Республикачилар партияси праймеризида президентликка номзодини қўйиш тақиқланди. Мэн штати давлат котиби Шанна Беллоуз томонидан қабул қилинган ушбу қарор 29 декабрь куни штат давлат котиби департаментининг расмий сайтида эълон қилинди.

    Фото: Gettй Имагес

    Қарор АҚШ конституциясига исёнда қатнашган шахсларнинг фуқаролик ёки ҳарбий давлат лавозимларини эгаллашини тақиқловчи 14-тузатишига асосланган. Трамп ўз тарафдорларининг 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришига сабаб бўлган ҳаракатларни қўзғатганликда айбланмоқда.

    “Жаноб Трамп зўравонлик эҳтимолини тушунган ва бошида уни қўллаб-қувватлаган, чунки уни тўхтатиш учун ўз вақтида чора кўрмади”, — деб тушунтирди Мэн штати давлат котиби.

    Унинг сўзларига кўра, Трампнинг “акция қатнашчиларини тинчликка чақиргани” унинг “демократик сайловларни тўхтатиш бўйича бир неча ойлик ҳаракатлари”ни оқламайди.

    Дональд Трамп сайловолди штаби матбуот котиби Стивен Чжан АҚШ собиқ президенти тарафдорлари Беллоузнинг қарорига судда эътироз билдиришини айтган. Аввалроқ Трамп Беллоуздан унинг праймеризларини кўриб чиқишда қатнашмасликни талаб қилганди, чунки у Демократик партиядан собиқ штат сенатори бўлган ва 2021 йил 6 январдаги воқеаларни очиқчасига исён деб атаган, бу эса, Трампнинг фикрича, уни нохолис позицияни эгаллашга ундайди.

    Мэн Трампга сайловда иштирок этишига рухсат бермаган иккинчи штатга айланди

    19 декабрь куни Колорадо Олий суди Дональд Трампга штатда Республикачилар партиясидан бўлиб ўтадиган праймериз сайловида президентликка номзодини қўйишни тақиқлаганди. Судьяларнинг қарори, худди Мэндаги каби, АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатишга асосланган.

    Трампга қарши худди шундай даъволар яна бир қанча штатларда ҳам очилган. Ноябрь ойида Миннесота Олий суди собиқ президентнинг сайловда қатнашишини тақиқлашдан бош тортди, Мичиган штатида эса суд Оқ уй собиқ раҳбари сайлов бюллетенида қолиш-қолмаслигини суд тизими эмас, Конгресс ҳал қилиши керак, деган қарорга келди.

    АҚШ собиқ президенти Капитолийга бостириб киришга алоқадорлигини рад этяпти.

    Трамп суд ишларига қарамай номзодини қўймоқчи

    Дональд Трампга қарши аллақачон тўртта жиноий иш очилган. Унга барча ишлар бўйича жами 91 та айблов қўйилган, у ўз айбини тан олмаяпти. Гап Жоржиядаги сайловлардаги қонунбузарликлар, махфий ҳужжатлар билан ноқонуний ишлаш, сайловда сохталаштиришга уриниш ва президентлик кампанияси учун йиғилган маблағларнинг ноқонуний сарфланиши ҳақида бормоқда.

    Бундан ташқари, АҚШ собиқ президенти қатор суд жараёнларида иштирок этмоқда, улардан бири - кредитлар бўйича имтиёзли шартларни олишдаги фирибгарлик. Бироқ ҳатто Трампнинг ушбу ҳолатлар бирортаси бўйича айбдор деб топилиши ҳам уни номзодлик ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Шу билан бирга, у Республикачилар партиясидан сайловда иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар орасида фаворит бўлиб қолмоқда, айни пайтда амалдаги президент Жо Байденнинг рейтинги сўнгги ойларда Исроил — ҲАМАС уруши фонида пасайиб бормоқда.

    29.12.2023, 14:08   Изоҳ (0)   7489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп АҚШ президентлигига номзодларнинг ақлий қобилиятини текширишга чақирди

    14.12.2023, 19:35

    Трампга Колорадо штатида президентликка номзодини қўйиш тақиқланди

    20.12.2023, 09:15

    Трамп Байден туфайли Рождество байрамини кўнгилдагидек ўтказа олмаганини айтди

    26.12.2023, 17:26

    Россия Украинага ракета ва дронлардан ёппасига ҳужум уюштирди (видео)

    29.12.2023, 12:31

    Украина бош вазири бюджетдаги муаммолар туфайли халқаро донорлар билан шошилинч учрашув ўтказишни сўради

    29.12.2023, 11:42

    Покистон Фаластин билан бирдамлик сифатида Янги йил байрамини тақиқлади

    29.12.2023, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.