Дана Уайт UFC 300 турнирида жуда кўп юлдузлар иштирокида жанглар бўлишини ваъда қилди.
UFC президенти ушбу турнирда катта жанглар бўлиб ўтишини таъкидлади.
“Одамлар: Жин урсин, бу ҳали прелимнинг биринчи жангими? Ахир, бу иккаласи прелимларни очиши керак эмасдику!, дея ҳайрон қолади. 300-турнир мана шу даражада яхши ўтади. Унда кўплаб ажойиб жангчиларни кўрасиз”, — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, UFC 300 турнири 2024 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда мусобақа мезбони Лас-Вегас (АҚШ) бўлиши эълон қилинган. Бироқ манзил яна ўзгариши мумкин.
Изоҳ (0)