Тошкентда 2025 йилгача 36 та алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, пойтахтда Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Тошкент — Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш (ТАILEV)” лойиҳаси доирасида “Яшил шаҳар” транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, пойтахтда Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Тошкент — Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш (ТАILEV)” лойиҳаси доирасида “Яшил шаҳар” транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2025 йилгача Тошкент шаҳри бўйича жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 километр бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва автобус йўлакларини хавфсиз ҳамда самарали жорий этишга кўмаклашиш мақсадида ТАILEV лойиҳа доирасида пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлагининг консепт-дизайни, математик модели ва уни асосида техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.
Мазкур йўлак лойиҳасини ишлаб чиқишда йўловчи ва аҳоли фикри ўрганилиб, ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, болалар ва аёлларнинг жамоат транспорти инфратузилмасига бўлган эҳтиёжлари инобатга олинган.
Техник-иқтисодий асосларга кўра мазкур йўлакни жорий этилиши натижасида йўлак бўйлаб автотранспортнинг ўртача тезлиги 11 фоизга ошиши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши 12.3 фоизга қисқаришига эришилиши ҳисоблаб чиқилди.
Шунингдек, бир кунда йўлак бўйлаб автобусда ҳаракатланадиган барча йўловчилар ҳамда шахсий транспорт эгаларининг тежалган умумий вақти 3318 соатни, тежалган ёқилғи йилига 2,6 миллион литрни ташкил этиб, бу йилига 21,2 миллиард сўм иқтисодий самарага олиб келиши ҳақида маълумот берилди.
Ишлаб чиқилган лойиҳалар ва техник-иқтисодий асослар Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилди.
Изоҳ (0)