• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2030 йилга келиб Ўзбекистонда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 40 фоизга етказиш режалаштирилган

    Барчага маълумки такомиллаштирилган жамоат транспорти тизими нафақат йўллардаги тирбандликни олдини олишда, балки йўловчиларни хавфсиз ва тезкор ҳаракатланишида, ҳамда экологияга бўлган юкни камайтиришда асосий ўринни эгаллайди.

    Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари томонидан жамоат транспортидан кенг фойдаланилиб келиниши мазкур соҳани ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни актуаллаштирди. 

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли бўлиб, (доимий яшовчи 2,9 млн, кунлик шаҳарга келиб кетувчи 1,5 млн, вақтинчалик истиқомат қилувчи аҳоли 0,5 млн), аҳолининг сони йилига ўртача 100 мингтага ошмоқда. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 760 минг автотранспорт мавжуд бўлиб, (йилига 76 мингтага ортиб бормоқда), транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий йўл, кўча тармоқлари узунлиги 470 км бўлиб 380-400 минг автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган. 

    Шу билан бирга кунлик шаҳарга кириб чиқувчи автотранспорт сони 160-220 минг бўлиб, кун давомида шаҳар йўлларида 900 мин га яқин автотранспорт навбатма-навбат ҳаракатланмоқда. Бу эса йўл тармоғининг бир вақтнинг ўзида ҳаракатланиш сиғимидан 2 баробар кўп бўлган автотранспортлар ҳаракатланаётганини англатади.

    Транспортда ҳаракатланишнинг 25 фоизи, яъни 1,5 миллиони автобус, метро, микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони, шаҳарда кун давомида ҳаракатланадиган 900 минг автотранспортда амалга оширилади.

    Фото: Дарё

    Транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, доимий тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 – 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида, иқтисодий йўқотишлар ҳам ортиб бормоқда.

    Аҳолини шаҳарда ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ, сифатли ва хавфсиз жамоат транспорти билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Айнан шу муаммоларни ечимлари бўйича 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-111 сонли, 2023 йилда эса ПҚ-59 сонли қарорлари билан тизим ислоҳотлари, мақсадли кўрсаткичлар ҳамда ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари тасдиқлаб берилди.

    Мазкур қарорларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида сўнги йилларда жамоат транспортини ислоҳ қилиш юзасидан қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 2022 йилда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAZ LЕ 60 русумли ва 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар ва илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди.

    Жорий йилда жамоат транспортининг мукаммал янгилаш юзасидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида қўшимча 1 000 дона автобуслар харид қилинди. Жумладан, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли Youtong ва 200 та ўта катта сиғимли Кinglong автобуслари ҳамда 302 та Youtong электробуслари олиб келинди.

    Мазкур ҳаракат таркибини “илмий асосланган” техника ва технологиялар асосида ташкил этилган янги замонавий йўналишлар, яъни магистрал, ҳалқа, боғловчи ва етказиб берувчи йўналишларга ажратган ҳолда автобуслар бириктирилди.

    Мазкур инновацион лойиҳалар ва харидлар натижасида, бугунги кунда жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сони 1 959 тани (2022 йилда 1 485 та), ҳаракат таркибининг ўртача ёши 3,5 йил (2022 йилда 7,5 йил), жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 24 фоизни (2022 йил 19 фоиз), янги йўналишлар тармоғи 167 тани (2022 йилда 144 та), автобусларнинг кунлик қатновлар сони 25 404 тани ташкил этиши ҳисобига (2022 йилда 14 999 та) жамоат транспортининг оралиқ интервалини 18-20 дақиқадан 8-10 дақиқага қисқартиришга эришилди.

    Натижада ўтган йилларда куннинг тиғиз вақтларида жамоат транспорти салонидаги тиқилинч, тўлалиги ҳисобига ундан фойдаланиш имконияти бўлмаган қариб ярим миллион йўловчилар, (асосан аҳолининг ижтимоий қатлам вакиллари) сифатли автобус хизматларидан фойдаланишмоқда.

    Маълумот учун, 2030 йилда ҳаракат таркиби сонини 2 247 тага, ҳаракат таркибини ўртача ёшини 2,6 йил, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 40 фоизга, янги йўналишлар тармоғи сонини 178 тага кўпайтирилишга, қатновлар сонини 27 412 тага етказишга ва натижада оралиқ интервалларни 5-8 дақиқагача қисқартириш режалаштирилган. Бугунги кунда, сиқилган табиий газда 1 020 таси ёки 52%ни, электр қувватда 322 та ёки 16,6%ни, дизель ёқилғисида 617 таси ёки 31,4% автобуслар ҳаракатланмоқда. 

    Жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва автобусларнинг мунтазам ва бир маромда ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 186,6 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши белгилаб олинган бўлиб, 48,2 км (Амир Темур кўчаси – 10,4 км, Аҳмад Дониш – 8,5 км, Навоий, Беруний – 6,2 км, Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзрабод, Маҳтумқули – 23 км) алоҳида йўлаклар ташкил этилди.

    30.10.2023, 20:15   Изоҳ (0)   11096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир ойда энг кўп қайси йўналишдаги автобусдан фойдаланилгани аниқланди

    22.10.2023, 20:20

    Транспорт вазирлиги Тошкентда кузатилган қатор тирбандликлар юзасидан изоҳ берди

    23.10.2023, 18:20

    Тошкент жамоат транспортида 1 ноябрдан рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилади

    28.10.2023, 13:09

    Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк бир кунда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади

    30.10.2023, 19:33

    Самарқандда фуқаро АҚШга бориш учун 10 минг доллар сарфлаб, алданди

    30.10.2023, 18:50

    Президент администрациясида тайинловлар амалга оширилди

    30.10.2023, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.