Ўзбекистонда “Humo” тўлов тизимида яна узилишлар кузатилмоқда.
21 декабрь куни ушбу тўлов тизими карталаридан тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишда чекловлар юзага келди. Турли хил тўлов тизимига уланган карталарда “Процессинг маркази Humo билан алоқа узилди” деган ёзув акс этган.
Миллий банклараро процессинг маркази юзага келган ҳолат бўйича ҳозирча муносабат билдирмади.
Октябрь ва ноябрь ойларида ҳам Humo карталари орқали онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда муаммолар кузатилганди. Ўшанда Марказий банк муносабат билдириб, вазиятдан хабардорлигини, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганлиги маълум қилганди.
Изоҳ (0)