Ижтимоий тармоқларда Humo картаси банкоматлари ўчирилиши, картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олиш кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Компания бу хабарларни рад этди.
“Ушбу хабарлар ёлғон бўлиб, ҳозирда Humo тўлов тизимининг барча банкоматлари тўлиқ ишчи ҳолатда эканлигини маълум қиламиз”, — дейилади раддияда.
Компания аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўради.
Бундан бир кун аввал Humo банкоматлари нақд пул бермаяпти, мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Компания пул ечиш амалиётлари мониторинги натижасида айрим банкоматларда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабаб, ушбу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчириб турилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)