Қирғизистон деярли 30 йилдан бери коррупция туфайли ривожланмади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаровнинг иккинчи Халқ Қурултойидаги нутқига таяниб, 24.kg хабар берди.
Жапаровнинг таъкидлашича, коррупцияга қарши чоралар туфайли миллиардлаб долларлар давлат ғазнасига қайтмоқда. Бундан ташқари, уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш ишлари олиб борилмоқда.
“Жиноий элементлар мавжуд бўлган мамлакатга ҳеч қандай инвестор пул тикмайди. Бундан ташқари, айрим мансабдор шахслар инвесторларнинг ишига аралашиб, порахўрлик ва лоббичилик билан шуғулланади. Бу мамлакат обрўсига путур етказади. Коррупцияга қарши шафқатсиз кураш давом этади ва янада кучайтирилади”, — деди сиёсатчи.
Жапаров Қирғизистонда 2025-2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилганини айтди. Унинг зиммасига коррупцияга қарши самарали чора-тадбирларни амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
“Коррупцияга қарши кураш бир марталик тадбир эмас, бу доимий иш бўлиши керак”, – деди Садир Жапаров.
Изоҳ (0)