Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида солиқ тўловчилардан қанча тушум амалга оширилгани очиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Жорий йилнинг 11 ойи давомида улар томонидан 87,4 триллион сўм солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан:
- 47,3 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга “Навоий кон металлургия комбинати”АЖ етакчилик қилмоқда – 22,3 триллион сўм;
- 6,1 триллион сўми хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда UZ BAT АЖ ҚК — 2,2 триллион сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)