“Бухоро” клуби бош директор сифатида ишлаб келаётган Ўткир Қодиров билан шартномани бекор қилди.
Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди. Хабарга кўра, “Бухоро” клуби Ягона таъсисчиси 2023 йил 23 ноябрдан эътиборан Қодиров билан тузилган битим бекор қилинган.
Ягона таъсисчи қарори билан бош директор ўринбосари Амриллохон Нажмиддинов зиммасига бош директор вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” клуби 2023 йилги мавсум Суперлигада 15 очко жамғариб, энг сўнгги ўринни эгаллади ва Про Лигага тушиб кетди.
Изоҳ (0)