Twitter (Х) ҳамма учун пуллик бўлиши мумкин, ижтимоий тармоқ раҳбарияти ҳар ойда фойдаланувчиларидан “оз миқдорда” пул ундиришни ўйламоқда. Бу ҳақда миллиардер ва ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади Forbes.
“Бу улкан бот қўшинларига қарши курашишнинг ягона йўли”, — деди тадбиркор.
Маскнинг тушунтиришича, ботларни яратиш “пенснинг бир қисми”ча туради, аммо Twitter’дан фойдаланиш учун “бир неча доллар” ёки “арзимас сумма” тўлаш керак бўлса, бу жуда қимматга тушади, яъни бот яратувчилари ҳар сафар янги ботни ишга туширганда қўшимча тўлов қилиши керак бўлади.
Аввалроқ Х фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотларини йиғишга қарор қилганди. Х махфийлик сиёсатидаги яна бир бандга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг иши ва таълими, шунингдек, уларнинг малакаси ҳақидаги маълумотларни тўплайди, бу уларга вакансия тавсия қилиш ва агар фойдаланувчи иш излаётган бўлса, потенсиал иш берувчиларни хабардор қилиш учун керак, дейилади хабарда.
Маск Twitter’ни “супер апп”га айлантирмоқчи
Twitter’ни сотиб олиб, унинг номини Х’га ўзгартиргандан сўнг, миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқни “супер апп”га айлантирадиган ўзгаришларни эълон қилди, бунда дастур кўплаб функцияларни ўз ичига олади – тўловлардан тортиб фойдаланувчилар ўртасидаги қўнғироқларгача.
31 август куни ижтимоий тармоқнинг махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритилгани ҳақидаги хабарлар фонида Маск Х фойдаланувчилари тез орада телефон рақамидан фойдаланмасдан аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириши мумкинлигини маълум қилди. Қўнғироқлар iOS, Android қурилмалари, шунингдек, Mac ва шахсий компьютерлар учун очиқ бўлади.
Август ойи охирида Х криптовалюталар билан ишлаш учун ҳам лицензия олди. Бу билан компания келажакда дастурга фойдаланувчиларга криптовалюталарни бир-бирига ўтказиш имконини берувчи функцияни қўшиши мумкин.
Изоҳ (0)