Тошкент шаҳар Учтепа туманида тупроқ ўпирилиши содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Туман ҳокимлиги тупроқ остида қолиб кетганлар ҳақида маълумотларни очиқлади.
Туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича Учтепа тумани “Бешқайроғоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” маъсулияти чекланган жамият ходимлари ишлаётган бўлган.
Аммо тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган, 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Айни дамда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)