Тошкент вилоятининг Паркент туманида ота 11 ёшли ўғлига автомобилини бошқаришни топширгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда ота автомобилини 11 ёшли ўғлига ишониб топширган, уни бошқараётганини тасвирга олиб, “катта йигит бўлиб қолганини” таъкидлагани ҳақидаги видео тарқалди. Маълум қилинишича, ота жавобгарликка тортилган.
Бироқ шунга қарамай, у ўғлига яна автомобилини ишониб топширган, уни йўлда бошқариб кетаётганини видеога олган ва “энди штрафнойга тушсанг, машинани ўзинг олиб чиқасан, мен бошқа аралашмайман” деган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ота маъмурий жавобгарликка тортилган.
Аввалроқ Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Lada билан тўқнашгани, Тошкентда вояга етмаган ўғлига руль бошқарувини берган ота жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)