“ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги жанглар давом этмоқда. Исроил ўз диққат марказини Ғазо жанубига қаратмоқда, у ерда олти ҳафталик урушнинг энг оғир босқичи бошланяпти, чунки чуқурлашиб бораётган гуманитар инқироз шароитида жангчиларни мағлуб этиш ва гаровга олинганларни қайтариш мураккаб жараён бўлиши мумкин”, — дейилади The Wall Street Journal нашридаги хабарда.
Исроил қўшинлари асосан Ғазо секторининг шимолий қисмини назоратга олишга муваффақ бўлди, бироқ улар ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳиятини фақат қисман йўқ қилди ва унинг кўплаб етакчиларини зарарсизлантирмади, дейилади мақолада.
“Сўнгги кунларда исроиллик қўмондонлар ҲАМАС жангчилари жанубга қочган деган фикрда ўз қўшинларини ўша томонга силжишга буйруқ берди. Аммо Исроил ҳарбийлари кириб келиши билан ҲАМАС жангчилари аҳоли зич жойлашган жойларга ёки ерости туннелларига яшириниб олган”, — дейилади материалда.
Журналист манбаларининг айтишича, жанубда ҲАМАС жангчилари қаттиқ қаршилик кўрсатиши кутилмоқда, чунки уларда жанг қилишдан бошқа вариантлар қолмайди.
Шунингдек мақолада айтилишича, Ғазо секторининг жанубий қисмида тинч аҳоли кўп бўлганлиги сабабли Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши янада мураккаблашади.
Изоҳ (0)