Исроилда террорчиларга ўлим жазоси тайинлаш режалаштирмоқда. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси 20 ноябрь душанба куни Кнессетга тақдим этилади.
The Times of Israel хабарига кўра, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир тегишли қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилган.
Бен Гвир душанба куни ўзининг Отзма Еҳудит партияси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасини Кнессет Миллий хавфсизлик қўмитасига тақдим этишини айтди.
"Мен Кнессетнинг барча аъзолари ушбу муҳим қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини кутаман", — деб ёзади у.
Ўлим жазоси мамлакат тарихида бор-йўғи икки марта қўлланилган, сўнгги марта 1962 йилда Ҳолокост меъмори Адолф Эйхман қатл этилганди.
Изоҳ (0)