Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди G20 мамлакатлари Яқин Шарқда барқарорлик учун Фаластин-Исроил можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал қилиш борасида келишиб олганини айтди.
“Ғарбий Осиёда барқарорликни таъминлаш учун икки давлат ташкил этилиши бўйича ечим зарур”, — деди Моди Нью-Деҳли виртуал тарзда мезбонлик қилаётган G20 саммити якунида.
Россия президенти Владимир Путин G20 онлайн саммитида сўзлаган нутқида Украина ва Ғазодаги урушни таққослагани хабар қилинганди.
“Айрим ҳамкасблар ўз чиқишларида Россиянинг Украинада давом этаётган агрессиясидан ҳайратда эканини айтди. Ҳа, албатта, ҳарбий ҳаракатлар ҳар доим фожиадир. Бугун Фаластин ва Ғазо секторида тинч аҳолининг қириб ташланиши ҳайратланарли эмасми? Шифокорлар болаларни операция қилишлари, боланинг танасини наркозсиз скалпел билан операция қилишлари ҳайратланарли эмасми?”, — деди Путин.
Изоҳ (0)