Тошкент вилоятида 20 ёшли йигит ис газидан заҳарланиб, комага тушди. Бу ҳақда “Миллар” кўрсатувида хабар берилди.
Маълум бўлишича, йигит оиласи меҳмонга кетганда уйида ёлғиз қолган. Йигит ухлаётиб печни ёққан ва печ тирқишидан чиқаётган ис газидан заҳарланган. Эртасига уйга қайтган онаси йигитни бехуш ҳолда топиб тез ёрдамга қўнғироқ қилади.
“Йигит ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан олиб келинган. Касалхонага олиб келинганда беморнинг аҳволи ўта оғир, кома-2 ҳолатида бўлган. Унга дастлабки тез тиббий ёрдам чоралари кўрсатилди. Ҳозирда сунъий ўпка вентилясия аппаратига олинди. Муолажалардан сўнг аҳволи бироз яхшиланди”, – дейди реаниматолог Умид Сирожов.
Изоҳ (0)