Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги хонадонларнинг бирида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.
Унга кўра, воқеа 15 октябрь куни туманнинг “Тараққиёт” маҳалласидаги хонадонлардан бирида юз берган. Соат 16-17:00 лар атрофида юз берган. Воқеа содир бўлган вақтда тез ёрдам чақирилган.
Туман газ таъминоти бўлими ходими ҳам воқеа юз берганини тасдиқлаган. ФВВ Самарқанд вилояти бошқармаси матбуот котиби бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида турли хил иситиш мосламаларидан фойдаланишда фуқароларни огоҳ бўлишга, хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақирди.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, Оқдарё туманида заҳарланиб, вафот этганлар 53 ёшли аёл, 9 ёшли қиз ва 3 ёшли ўғил бола бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ 90 дан ортиқ ҳолат содир бўлган. Бунинг оқибатида 146 киши вафот этган, яна 50 нафар фуқаро жабрланган.
Изоҳ (0)