Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш Япония учун долзарб вазифадир. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисидага таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Фумио Кисида Токиода Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан музокаралар якунлари бўйича журналистларга шундай баёнот берди.
“Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этмоқда ва улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш долзарб вазифадир”, — деган Япония бош вазири.
Кисида ва Жапаров Марказий Осиё тараққиётини рағбатлантириш имкониятларини, Токио ва Бишкек ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, инфратузилма ва инсон ресурслари соҳасида ҳам давом эттиришга келишиб олган.
Томонлар Украина, Яқин Шарқ ва Ҳинд-Тинч океани минтақаси мавзуларини муҳокама қилиб, глобал тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун халқаро ҳуқуққа асосланган ҳаракатлар зарурлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Изоҳ (0)