Шу кунларда Тошкентда жаҳон бокснинг асосий намояндалари йиғилган Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) йиғилиши бўлиб ўтмоқда. InfinBANK - ушбу тадбирнинг расмий ҳамкори сифатида иштирок этган ягона банк ҳисобланади.
Биринчи куни Tashkent City мажмуасининг Cонгресс Ҳалл биносида кенгашнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Эътиборлиси, Ўзбекистон бундай даражадаги тадбирга илк бор мезбонлик қилмоқда. WBCнинг 61-кенгаши Тошкентда 100 та давлатдан делегатларни жамлади.
Саҳнага WBC чемпионлик камари ва байроғини Эвандер Холифилд, Хулио Сезар Чавес ва ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов олиб чиқди.
Конгресс давомида иштирокчилар долзарб масалалар, режалар ва ҳар бир вазн тоифасидаги унвон ва саралаш жангларини муҳокама қиладилар. Очилишда жисмоний имконияти чекланган боксчиларга спорт билан шуғулланиш учун мўлжалланган махсус аравачалар тақдим этилди. Шунингдек, жаҳон бокс юлдузлари саҳнада туриб, касалликлар билан шахсан қандай курашганлари ҳақида илҳомлантирувчи ҳикоялар билан ўртоқлашдилар.
Кенгаш меҳмонларидан бири олти ёшида ўз синглисини ит ҳамласидан қутқариб қолган Бриджер Уокер бўлди. WBC унга фахрий жаҳон чемпиони унвонини ва инсониятнинг энг яхши фазилатларини акс эттирувчи жасоратли ҳаракатлари учун чемпионлик камарини тақдим этди.
Жанг пайтида жароҳат олиб комага тушиб қолган канадалик боксчи Адонис Стивенсон ҳам таъсирли нутқ сўзлади. Спортчи ўз тарихи, тикланиш жараёни билан ўртоқлашди ва меҳмонларни ўз руҳиятининг кучлилиги билан илҳомлантирди.
Биринчи кун якунида спортчилар ўзбек миллий чопонларида эсдалик суратга тушишлари учун саҳнага таклиф қилинди. Бутунжаҳон бокс кенгаши йиғилиши жума кунигача давом этади ва Карлос Куадрас ва Педро Гевара ўртасидаги WBC йўналиши бўйича энг енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик унвони учун бўладиган жанг билан якунланади.
Тадбирда InfinBANK жаҳон бокс юлдузлари иштиёқ билан суратга тушган ринг шаклидаги фотозона саҳнасини тақдим этди. Банк бундай ташаббусларни, хусусан, Ўзбекистонда боксни ривожлантиришни доимо қўллаб-қувватлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)