Мадриднинг “Реал” клуби Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш умидидан воз кечмаган.
“Қаймоқранглилар” француз ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтгани, агарда у “ПСЖ”ни эркин агент сифатида тарк этса ҳам, у билан шартнома имзоламаслиги маълум қилинганди.
Бироқ, RMC Sport нашрининг хабарига кўра, клуб Мбаппени ўзига жалб қилиш ғоясидан бош тортмаган. Лекин эндиликда Мадрид клуби биринчи қадамни ўзи босмайди. Қачонки, Килианнинг ўзи фаоллик кўрсатиб, музокаралар бошлашга тайёрлигини билдирсагина, трансфер бўйича ишлар бошланади. “Агар Мбаппе “Реал”га ўтишни хоҳласа, бу билан унинг ўзи шуғуллансин”, — дейилади хабарда.
“Реал” 2022 йилдаги вазиятга тушишни истамайди. Ўшанда Мбаппе мадридликлар сафига ўтишга яқин турганди, бироқ якунда футболчи “ПСЖ” билан шартномани узайтирган.
Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ёзида ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)