Тожикистонда 13 ноябрь куни соат 08:34 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди, деб хабар беради ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 38,65 градус шимолий кенглик; 68,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 километр Зилзила эпицентри Тошкентдан 293 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Узун туманида — 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Фарғона водийсида 4,5 магнитудали қайд этилган, 28 августда эса Афғонистонда зилзила содир бўлган 5,4 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилганди.
Изоҳ (0)