Тошкентда янги қурилган кўп қаватли уй девори зилзиладан сўнг дарз кетгани айтилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳодисага изоҳ бериб, унинг зилзилага алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, видеода акс этган уй Яшнобод туманида қад ростлаган. Объектга ғишт ишлаб чиқарувчи компания томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилиши натижасида мазкур ҳолат юзага келган.
Айни кунда буюртмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даъво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари апрель ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 1298 ишонч рақамига айни кунларда зилзила оқибатида вайрон бўлган ёки зарар етказилган бинолар ҳақида мурожаат келиб тушмаган.
Изоҳ (0)