Исроил армияси Ливан жанубидаги Ярун шаҳрида журналистлар кортежига ҳужум қилди, айрим автомобиллар, жумладан, Ливаннинг Аl-Jadeed телеканали машинаси ёқиб юборилди.
Ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар йўқ.
Аввалроқ Ливан Миллий ахборот агентлиги мамлакат жанубидаги Айн-Ата қишлоғи Исроил томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирда Ливан жанубидаги чегара чизиғи бўйлаб Исроил армияси ва “Ҳизбуллоҳ” жангарилари ўртасида ўзаро отишмалар давом этмоқда.
Изоҳ (0)