АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг Тайван туфайли кескинлашиши ва Пекиннинг Вашингтон билан можаронинг олдини олиш учун алоқа қилишдан бош тортиши учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида Washington Post ёзди.
“Хитойнинг Тайван атрофида тобора кучайиб бораётган тажовузкор ҳаракатлари, шунингдек, можаронинг олдини олиш учун мўлжалланган каналлар орқали АҚШ ҳарбийлари билан гаплашишдан бош тортиши Қўшма Штатлар дунёдаги учинчи йирик урушга тортилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирни кучайтирмоқда”, — дейилади мақолада.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу алоқа каналларини тиклашда Хитой раҳбарининг Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити давомида АҚШ президенти Жо Байден билан музокаралар ўтказиши муҳим ўрин эгаллайди.
Аввалроқ Хитой ТИВ Си Цзиньпин 14—17 ноябрь кунлари АҚШга ташриф буюриши, у ерда ОТОИҲ саммитида иштирок этиши, шунингдек, Байден билан музокаралар ўтказиши ҳақида хабар берган эди.
“Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар Хитой билан ‘савдо уруши’ бошлаган президент Дональд Трамп маъмурияти давридаёқ ёмонлашганди. Жо Байден келиши билан ушбу вазият яхшиланмади”, — деб ёзди Washington Post.
Изоҳ (0)