Рамзан Қодировнинг ўғиллари Аҳмат, Эли ва Адам Чеченистон парламентининг олий ордени — “Ватан ифтихори” ордени билан тақдирланди.
Чеченистон еткачисининг фарзандлари мукофотланганини республикани миллий сиёсат ва ташқи алоқалар бўйича вазири Аҳмед Дудаев маълум қилди. У Аҳмат, Эли ва Адамни “ёш авлод учун ўрнак”, деб атаган.
Сентябрь ўрталарида Адам Қодиров Қуръонни ёқиб, диндорларнинг туйғуларини ҳақоратлашда айбланаётган волгоградлик Никита Журавелни Чеченистон тергов изоляторида калтаклагани акс этган видео эълон қилинганди. Рамзан Қодиров ўғлининг қилмишидан фахрланишини айтган.
Ой охирларида Россиянинг Қорачой-Черкесия Республикаси раҳбари Рашид Темрезов Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адамга республика олий давлат мукофоти топширилганини маълум қилди. Бир неча кун олдин эса Адам Қодиров Чеченистон Республикаси раҳбарининг хавфсизлик хизматида “муҳим лавозим”га тайинланди.
Ички ишлар вазирлигининг Аҳмат Қодиров номидаги Чеченистон бўйича махсус полки командири Замид Чалаев ўзининг Instagramъдаги саҳифасида бунга ойдинлик киритиб, Қодировнинг 15 ёшли ўғли Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)