Пабло Пикассонинг “Соатли аёл” картинаси Sotheby’s аукционида 139 миллион долларга сотилди. Бу испаниялик рассомнинг ким ошди савдосида сотилган иккинчи энг қиммат асаридир.
2015 йилда Christie’s аукцион уйи томонидан сотилган “Жазоир аёллари” туркумидаги расмлардан бири бундан ҳам қимматроққа — 179,3 миллион долларга сотилган эди.
Кимошди савдоси бошланишидан олдин “Соатли аёл” картинаси 120 миллион долларга баҳоланган эди. Картинани сотиб олган харидорнинг исми ошкор этилмаган.
50 йилдан ортиқ вақт давомида мазкур картина Америка Қўшма Штатларида таниқли санъацҳунос Эмили Фишер Ландау коллекциясида сақланган.
Ландау шу йилнинг март ойида 103 ёшида вафот этди. Унинг бутун коллекцияси юзлаб миллион доллар туриши маълум қилинган.
Изоҳ (0)