• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инқилобий ихтиролар, “Мона Лиза” жозибаси ва охирига етказилмаган шедеврлар. Никоҳсиз туғилган Леонардо да Винчи тақдири

    Леонардо да Винчи — флоренсиялик машҳур юристнинг беникоҳ туғилган фарзанди. У 1452 йили Флоренсия яқинидаги Винчи шаҳарчасида дунёга келган. Леонардо машҳур ҳайкалтарош, рассом ва дизайнер Андреа Верроккёнинг шогирди бўлиб, Флорентина республикаси ва Ватикан учун ишлаган. Турли хил фаолият билан шуғулланган даҳо дунё даражасидаги юлдузга айланган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида да Винчи ҳақида ҳикоя қилади.

    Онаси ҳақида афсона

    471 йил олдин тосканалик бир инсон кундалигида қуйидаги ёзувлар пайдо бўлган: “15 апрель, шанба куни кечки соат 03:00 да набирам туғилди, ўғлим Пьеро фарзандли бўлди. Болага Леонардо деб исм қўйишди ва уни роҳиб Пьеро ди Bartolomeo чўқинтирди”.

    Фото: Wikimedia Commons

    Кундалик муаллифи нотариус Микеле да Винчининг ўғли Гвидо да Винчи эди. Ушбу оила учун нотариал иш билан шуғулланиш анъанага айланганди, Леонардонинг отаси ҳам юрист бўлган. Аммо онаси ҳақида маълумотлар жуда кам. Фақатгина уни Катерина деб чақиришгани маълум. Бундай исм кўпинча қулларга берилгани сабаб у кўплаб миш-мишларни келтириб чиқарган. Хусусан, Винчи шаҳридаги Леонардо музейи директори профессор Алессандро Вецсози Уйғониш даври буюк даҳосининг онаси Константинополдан Тосканага олиб келинган қул деган версияни қўллаб-қувватлайди.

    Аммо 2017 йилда ушбу романтик афсонага якун ясалган. Британиялик тарихчи Мертин Кемп Леонардо мероси ва ҳаётини ўрганиш давомида Флоренсия архивида солиқ ҳужжатларига дуч келган бўлиб, унда Катерина ди Мео Липпи исмли аёл ҳам қайд этилган — айнан ўша Винчи шаҳарчасида яшаган етим деҳқон қизидир.

    Леонардонинг болалиги ўтган уй
    Фото: Wikimedia Commons

    Леонардо иқтидорининг ўзига хосликлари

    Леонардо да Винчи Ренессанс даврининг базавий билимларини эгаллаган ва улардан табиатни тадқиқ этишнинг деярли ҳар бир жабҳасида фойдаланган. У ўзининг барча изланишлари давомида математик қоидалар мазмунини излаган. Бу санъат, илм-фан ва технология табиатини ўрганишнинг асоси ҳисобланган. Ҳар бир техник имкониятни табиат туҳфа этган янги “тана” сифатида қабул қилиш мумкин эди. Леонардонинг барча ихтиролари табиатнинг тузилишини илмий тушунишга асосланган эди. Илгари ҳеч ким бундай йўл тутмаган.

    Таъкидлаш керакки, Ренессанс даврида кўплаб ижодкорлар муҳандис бўлиб ишлаган. Масалан, Санта Мария дел Фёре соборининг архитектори Филиппо Брунеллески заргарликка ўқиган, аммо унинг машҳурликка эришишига айнан муҳандислик касби сабабчи бўлган.

    Албатта, Леонардода механизмларни яратишга қизиқиш бўлган, у Брунеллескининг машиналаридан хабардор эди. Флорентина артистлари ҳам инсон танасининг тузилишини ўрганган, аммо Леонардо бу борада ўзидан олдингилардан илгарилаб кетган: у кенг кўламли фанлар бўйича таълим олган, биринчи навбатда антик давр, ўрта асрлар ва мусулмон табиат фалсафасининг табиатни эмпирик ўрганишда инсон тушунчаси марказига қўйган жиҳатларини ўрганди. Бу Худо яратган ажойиб мукаммалликни англашнинг энг яхши усули эди. Шу сабабли умрининг охирида, 1519 йилда Леонардони қирол Франсиск I хизматида рассомдан кўра кўпроқ донишманд сифатида ҳурмат қилишган.

    Рассомнинг инқилобий кашфиётлари

    Леонардонинг меҳнатини ҳозирги замон ўлчовчлари билан ўлчаш — у қадар тўғри эмас. Биринчи навбатда унинг бошқаларга таъсирини баҳолаш керак. Агарда унинг технология борасидаги қарашлари ҳақида гапириладиган бўлса, у мураккаб автоматизация даражасини ўзида жамлаган фуқаролик ва ҳарбий муҳандисликнинг улкан имкониятларини қамраб олганди. Аммо улкан машиналар конструксияси фантастик равишда эди ва фақат қоғозларда қолиб кетарди.

    Буюк олимнинг барча қўлёзмалари ҳам бугунги кунга қадар етиб келмаган. Леонардо 1500 йилда Венецияда қурилган дарё сувини назорат қилувчи шлюзларни яратгани тўғрисида биргина далил мавжуд. Афтидан, бундай ихтиролар кўплаб амалга оширилган, бироқ улар шунчаки қайд этилмай қолиб кетган.

    Муҳандислик соҳасида энг муҳим интеллектуал ҳиссаси шундан иборатки, Леонардо биринчи бўлиб механик қурилмалар табиий математик қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак, деган фикрни илгари сурган. Шунингдек, у биринчи бўлиб алоҳида компонентлар, бошқа қурилмаларда қўлланиши мумкин бўлган “машина элементлари”ни ихтиро қилган.

    Да Винчи томонидан ихтиро қилинган “танк”
    Фото: Wikimedia Commons

    Леонардонинг ихтироларида қандайдир ноаниқликлар бор эди. Масалан, унинг “танки” жойидан силжиши даргумон ҳисобланади. Чунки яқинда унинг чизмалари асосида тикланган макетда конуссимон том қисмга эга ихтиро ғилдираклари турли томонга айлана бошлаган.

    Охирига етмаган шедеврлар

    Леонардонинг суратлари қаршисида одамлар таъзим қиларди, аммо унга йирик буюртмалар жуда кам тушган. Сабаби оддий — даҳо рассом охирига етказилмаган ишлар бўйича ҳозирга қадар рекордини сақлаб келмоқда. 29 ёшли устанинг биринчи катта буюртмаси 1481 йилда Сан-Донато ибодатхонасидан “Жодугарларга сажда” картинасини чизиш эди. Алоҳида шакллар ва тана қисмларининг кўплаб эскизларини чизиш, уларни катта картонга бирлаштириш, ўзгартириш, мутлақ мукаммалликка етказиш, бир марта, икки марта, ўн маротаба бўнак сўраш… Охир-оқибат у ишни якунига етказмаган. Шундан кейин унга ишни ўз вақтида якунламайдиган, ҳатто охирига етказмайдиган рассом тамғаси урилган: “Леонардонинг бу борадаги билими ва ғайриоддий қобилиятлари у кўп нарсаларни бошлаб, ҳеч нарсани тугатмаганига сабаб бўлган”.

    Ҳатто унинг энг машҳур фрескаси “Maxфий кеча” ҳам “деярли” якунланган ҳисобланади. Умуман олганда, Леонардо бунга уч йил вақт сарфлаган, аслида бу ўлчамдаги фрескани уч ҳафтада чизиш мумкин. Рассом кундалигидаги қайдлардан келиб чиқиладиган бўлса, у якуний мукаммалликка интилиши учун ўзидан деярли нафратланганини ёзган.

    “Maxфий кеча”
    Фото: Wikimedia Commons

    Леонардо да Винчи меҳрибон, аммо эҳтиёткор ва нафис одобли шахс сифатида тасвирланган. У ўзига эътибор ва ғамхўрлик қилишда тиришқоқ бўлиб, соқолини доим озода сақлаган ва замонавий урф-одатларга мос келмайдиган ранг-баранг либосларда кийиниши билан машҳур эди.

    XVI аср ёзувчиси Гиоргио Васари Леонардонинг пулга унчалик аҳамият бермаслигини, лекин дўстлари ва қўл остидагиларга нисбатан жуда сахий эканини таъкидлайди. У ўта қизиқувчан эди ва бошқа фанлар қатори тиллар, табиий фанлар, математика, фалсафа ва тарихда билимдон бўлиш учун кўп ҳаракат қилган. Унинг кундаликларидаги қайдлар вегетариан бўлганига ишора қилади. У ақлли одамлар билан мавҳум мавзуларда баҳслашишни яхши кўрган.

    Дунёдаги энг машҳур картина

    Агарда исталган инсондан “Дунёдаги энг машҳур картина қайси?” деб сўралса, у биринчи навбатда “Мона Лиза” дейиши шуҳбасиз. Картина 1503—1506 йиллар оралиғида чизилган. Теракдан ишланган доскада аёл портрети тасвирланган. Унга боғлиқ жумбоқ шу ердан — аёлнинг ким эканидан бошланади. Масалан, таниқли италян рассоми Жоржо Вазари суратда флоренсиялик ипак савдогарининг рафиқаси Лиза дел Жаконда тасвирлангани ҳақида гапирган. Бугунги кунда мазкур версия энг асосий ҳисобланади.

    “Мона Лиза”
    Фото: Wikimedia Commons

    Даҳо Леонардо унда ўз даврининг барча янгиликларини бирлаштирган — моделни ўша даврга хос бўлмаган ҳолатда ўтирғизган, нигоҳларини томошабинга тўғри қаратган, пейзаж ва портретни бирлаштирган, шунингдек, сфумато техникаси — бир-бирига нозиклик билан бирлаштирилган қатламлар услубида чизган, бу предметларнинг бироз чапланишини ҳосил қилади. Уйғониш даври рассомлари картинани жуда юқори баҳолаган. Ҳатто Рафаэл ҳам картиналарида аёлнинг шу каби ўтириш ҳолатидан кўп фойдаланган.

    Мазкур картинани қироллар ҳам юқори баҳолаган. Франция қироли Франсиск I Леонардонинг ўлимидан бироз олдин уни сотиб олиб, Фонтенблодаги қалъасига илиб қўйган. Бир сафар картинани инглиз қиролига ҳам сотмоқчи бўлишган. Бироқ кардинал Ришеле французларни бу ишни қилмасликка кўндиради.

    Картина бир саройдан бошқасига кўчиб юрган, охир-оқибат Версалнинг қоронғи бурчакларидан бирига жойлашади. Бир неча бор амалга оширилган омадсиз реставрациядан кейин картина тундлашган, ундаги устунлар йўқолган, аёл эса қошсиз қолган.

    Бироқ Буюк франсуз инқилоби барчасини жойига қўйган. Картина Луврдаги энг машҳур асарлар қаторига жойлаштирилган, Наполеон ҳатто уни ётоғига илиб қўйишларини истаган. Кўп ўтмай у яна Луврга қайтган. Луврдаги картинани машҳур морзянка асосчиси Самюуэль Морзе пайқаб олди. У таниқли рассом ҳам эди. “Лувр галереяси” картинасида Жаконда ҳам тасвирланган.

    Ёш ёзувчи ва шоирлар ўз асарларида Жаконда ҳақида ёза бошлаган. Теофил Готе исмли шоир афсонавий сирли табассум ҳақида бонг урган. Бунга қадар унга ҳеч ким эътибор қаратмаганди.

    Таниқли ёзувчи Жюл Верн Жаконда Леонардонинг маъшуқаси бўлгани ҳақида афсонани яратган. Унга кўра, аёл ўзининг қари савдогар эрига хиёнат қилган. Аммо таъкидлаш керакки, картина чизилганида Леонардо ҳам кексайиб қолганди.

    Бироқ ҳеч нима яхши можарочалик машҳурлик олиб келмайди. 1911 йил 21 августда картина ўғирлаб кетилган. Жиноятда гумонланиб, бир неча киши қўлга олинади. Улар орасида кайзер Вилгелм ҳам бор эди. Биринчи жаҳон уруши бошланиш арафаси бўлгани сабаб французлар бу орқали улар ўзларининг устунлигини кўрсатиб қўймоқчи деб ҳисоблаган.

    Миланда да Винчига атаб ўрнатилган ҳайкал
    Фото: Wikipedia

    Иккинчи гумонланувчи Пабло Пикассо бўлиб, у ҳам жиноят иши доирасида кўриб чиқилган. Орадан икки йил ўтгач, номаълум шахс антиквар картинани Флоренсияга сотиб олиш таклифини билдирган. Бу орқали у ўзининг ватанпарвар эканини, Наполеон томонидан ўғирланган картинани ватанига қайтармоқчи эканини айтган. Аммо у картинани да Винчининг ўзи Францияга олиб боргани, бунга Наполеоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билмаган. Ўғри картинани тубида икки бўлмаси бор чамадонда ифлос пайпоқ ва шимлар орасига яшириб олиб келган. Картина ўғриси Луврда ишлаган ва маҳаллий қўриқчиларни яхши таниган Винченсо Перужа бўлиб чиққан.

    Леонардо да Винчи харизматик эди ва одамларни доим ўзига осон ишонтира олган. Қуйида да Винчи ҳақида қизиқарли фактларни келтирамиз:

    У мактабга бормаган. Леонардо барча даврларнинг энг инновацион ихтиролари ва ғоялари учун масъул бўлса-да, у ҳеч қачон мактабга бормаган. Ёш Леонардога ўқиш, ёзиш ва бошланғич математика ўргатилган, аммо бошқа вақтда у фақат Тоскана қишлоқларида эркин сайр қилиб юрган. Айни пайтда очиқ ҳавода Леонардо табиий дунёни кузатишни бошлаган. Ўз қўлёзмаларида у, айниқса, сувнинг хусусиятлари ва йиртқич қушларнинг қандай таъқиб қилишлари ва ов билан қизиққанини кўрсатади.

    “Да Винчининг ҳаёти ва ижоди фильми”, 1971 йил
    Кадр: YouTube

    У беникоҳ туғилган. 1452 йил 15 апрелда Тосканада Анчиано қишлоғи ташқарисидаги фермада дунёга келган. Унинг ноқонуний фарзандлиги отасининг касбига эргашиб, нотариус бўлишга мажбур эмаслигини англатарди. Бу унга ўз қизиқишлари ортидан бориб ижодий санъат билан шуғулланишда эркинлик берган эди.

    Леонардо мурдаларни ёриб кўришни ёқтирган. Агар сиз Леонардонинг бирон бир анатомик чизмасини яқиндан кўриб чиқсангиз, у инсон танаси ҳақида чуқур билимга эга бўлганини дарҳол англайсиз. У инсон танаси қандай ишлашини ўрганиш учун ҳайвонларни ҳам, одамларни ҳам ёриб кўриш орқали бундай билимга эришган. Леонардонинг анатомик чизмаларининг аксарияти 1480 йилларда яратилган. Мускуллар, мушаклар ва қон томир тизимларининг бу тасвирлари батафсил ва ниҳоятда аниқ эди. Кўп ҳолларда бу муомалада бўлган ўзига хос биринчи кўргазмалар ҳисобланган.

    “Да Винчининг ҳаёти ва ижоди фильми”, 1971 йил
    Кадр: YouTube

    Унинг дурдона асари йўқ қилинган. Кўпчилик “Мона Лиза”ни Леонардо да Винчининг энг яхши асари деб билади. Агар тарих бироз бошқача бўлганида, Лувр марказида яна бир қанча каттароқ асарлар бўлиши мумкин эди. 1400 йилларнинг охирида Леонардога Милан герсоги отасининг отда ўтирган 20 футлик ҳайкалини яратишни топширган. Леонардо ҳайкалнинг эскизлари ва макети устида 17 йил давомида ишлаган. Бироқ 1499 йилда Милан француз армияси томонидан босиб олинган ва ҳайкал йўқ қилинган.

    У тескари ёзган. Леонардодан 6 минг саҳифага яқин журналлар мерос қолган. Булар унинг ғоялари, ихтиролари ва ҳатто озиқ-овқат рўйхати билан тўлдирилган эди. Ажабо, бу журнал саҳифаларининг кўпчилиги тескари тартибда ёзилган. Бу шуни англатадики, уларни фақат ойнага қаратиб ўқиш мумкин эди. Леонардо ўз ишини кодлаш ёки шифрлашдан кўра, доғлардан қочиш учун тескари ёзган деб ўйлашади. Бунинг сабаби да Винчи чапақай бўлган. Агар у чапдан ўнгга ёзган бўлса, у ёзганларини булғаб, журналларини бузиб қўйган бўлиши керак эди.

    Билл Гейтс Леонардо да Винчининг дафтарини сотиб олган. 1994 йилда Microsoft асосчиси ва ноёб китоблар йиғувчи Билл Гейтс Леонардонинг дафтарларидан бири — Codeх Leicester’ни 30,8 миллион долларга сотиб олган. Бу каби нарх уни дунёдаги энг қиммат китобга айлантирган. 72 бетлик дафтар 1506—1510 йиллар орасида ёзилган. У турли эскиз, диаграмма ва ғоялар хазинасидан иборат бўлиб, кўпчилиги Ер, Ой ва Қуёш ўртасидаги муносабатлар ҳақида эди. Улар барча даврларнинг энг машҳур даҳоларидан бирига назар ташлаш имконини беради.

    Фото: Wikimedia Commons

    Леонардо моҳир мусиқачи эди. Леонардо ҳамма соҳада моҳир бўлган бўлса-да, мусиқа борасида ҳақиқий иқтидорга эга эди. Ўз қайдларига кўра, у мусиқани тасвирий санъат билан чамбарчас боғлиқ деб ҳисоблаган. Леонардонинг замондоши Жоржио Васарининг сўзларига кўра, “у ҳеч қандай тайёргарликсиз илоҳий даражада куй чала олган”. У, шунингдек, лира ва най чалар, кўпинча зодагонлар йиғинларида ва ўз ҳомийларининг уйларида чиқиш қилган. Унинг сақланиб қолган қўлёзмаларида ўзининг асл мусиқий композициялари бор ва у фақатгина 2013 йилда пайдо бўлган орган-виола-клавесин асбобини ихтиро қилган.

    У сурункали прокрастинатор эди. Леонардо сермаҳсул рассом бўлмаган, бир-бирига ўхшамаган қизиқишлари туфайли у кўпинча расмлари ва лойиҳаларини охирига етказа олмаган. Бунинг ўрнига ўз вақтини табиат қўйнига шўнғиш, илмий тажрибалар ўтказиш, одам ва ҳайвонлар танасини ёриш, дафтарларини ихтиролар, кузатишлар ва назариялар билан тўлдириш билан ўтказган. Натижада унга тегишли фақат 15 тагина сурат тўлиқ ҳолда бизгача етиб келган.

    Да Винчининг айрим ихтиролари чизмалари
    Фото: Wikipedia

    Унинг ғоялари ўз даврида ҳеч қандай қадрга эга бўлмаган. У рассом сифатида ҳурматга сазовор бўлган бўлса-да, Леонардонинг илмий ғоялари ва ихтиролари замондошлари орасида унчалик катта қизиқиш уйғотмаган. Ўз ёзувларини нашр этиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаган ва фақат бир неча аср ўтгач, унинг дафтарлари — кўпинча қўлёзмалари ва “кодекслари” деб аталган — оммага тақдим этилган. Улар сир сақлангани сабабли кўпгина кашфиётлари Уйғониш давридаги илмий тараққиётга унчалик таъсир кўрсатмаган.

    Madoнна Беноис
    Фото: Wikimedia Commons

    Ўзининг сўнгги йилларини Францияда ўтказди. 1515 йилда Франция қироли Франсиск I унга “Қиролга бош рассом, муҳандис ва меъмор” унвонини таклиф қилганида, Леонардо Италияни бутунлай тарк этган. Бу унга Луар водийсидаги Амбуаз қирол қароргоҳи яқинидаги Кио Люсе номли дала уйида яшаб, бўш вақтларида ишлаш имкониятини берган. Леонардо 1519 йили 67 ёшида вафот этган ва яқин атрофдаги сарой черковига дафн қилинган. Француз инқилоби пайтида черков деярли йўқ қилинган, бу унинг қабрининг жойлашувини аниқлашни йўққа чиқарган.

    23.03.2023, 15:56   Изоҳ (0)   10825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хизматкордек кўрилган рафиқа, ажрашиш эвазига Нобел мукофоти ва телба ўғил. Эйнштейннинг биринчи бахтсиз турмуши

    05.03.2023, 08:45

    Доимо қарзда юрган, 3 ёшидан мусиқа чалишни бошлаган ва ўлимидан кейин шишиб кетган Моцарт. Буюк бастакорнинг сирли ўлими

    08.03.2023, 09:58

    Севги бобида чопмаган омад, дўст учун кесилган қулоқ, вақтдан ўзиб кетган даҳо. Ўлимидан кейин машҳурликка эришган рассом — Винсент ван Гог

    19.03.2023, 11:16

    Саакашвили даволанаётган клиника унга хизмат кўрсатишни тўхтатмоқчи

    23.03.2023, 15:48

    Германия ва Франция ўртасида ядровий энергетика туфайли келишмовчилик чиқди — ОАВ

    23.03.2023, 14:50

    Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистонда болалар ўлимига сабабчи бўлган Marion Биотеч лицензиясини бекор қилди

    23.03.2023, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    1Lubricants — Mobilʼнинг расмий дистрибютори мижозлар учун Туркиядаги ExxonMobil заводига экскурсия уюштирди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz Қашқадарё вилоятидаги йирик офислардан бирини тўлиқ янгилади


    Иқтисодиёт ва педагогика университетида контракт 10 млн сўмдан бошланади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Ҳар куни илҳомланмоқлик учун. Нeга ASUS ProArt P16 ижодкорлар учун энг керакли восита?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.