Европа Иттифоқи Исроилга қарши тажовуз муносабати билан Фаластинга барча ёрдамларни музлатишини эълон қилди. Ёрдам доирасидаги барча лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида Европанинг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати бўйича комиссари Оливер Варгелий ёзди.
“Исроил ва унинг халқига қарши террор ва шафқатсизлик кўлами бурилиш нуқтасига айланди. Фаластинликларга энг йирик донор бўлган Европа комиссияси 691 миллион евролик ривожланиш ёрдами пакетини қайта кўриб чиқишни бошлайди. Унгача барча тўловлар тўхтатиб турилади”, — деб ёзди у.
Изоҳ (0)