Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаевга Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизматига таяниб, Tengrinews хабар берди.
“Ҳурмат белгиси сифатида Ражаб Тоййиб Эрдўғон давлатимиз раҳбарига Туркияда ишлаб чиқарилган Togg электромобилини совға қилди. Туркия раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга янги электромобилни шахсан ўзи кўрсатди”, — дейилади хабарда.
Тўқаев ўз ҳамкасбини электромобилларни оммавий ишлаб чиқариш муваффақиятли йўлга қўйилгани билан миннатдорлик билдириб, табриклаган.
- Togg 160 киловатт қувватга эга аккумуляторли, бир қувватланишда 314 километр масофани босиб ўтишга қодир. Электрокарнинг энг арзон модели 953 минг лира (50 минг доллардан ортиқ), кучлироқлари 1,215 миллион турк лира (63 минг доллар) туради. Биринчи етказиб бериш июль ойига режалаштирилган.
Маълумот учун, Туркия президенти Ўзбекистон президентига ҳам Togg электромобилидан совға қилганди, Эрдўғоннинг ўзи ҳам шундай машинага эга.
Изоҳ (0)