Рўйхатдан ўтиш тизимидаги носозлик туфайли Тошкентда Туркиш Airlines авиакомпаниясининг барча рейслари бекор қилинди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports.

Бекор қилинган рейслар рўйхати:
1 ноябрь:
- ТHY-4331 Тошкент—Истанбул (Рўйхатдан ўтган 70 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилган);
- ТHY-370 Истанбул —Тошкент;
- ТHY-364 Истанбул —Тошкент.
2 ноябрь:
- ТHY-371 Тошкент—Истанбул;
- ТHY-365 Тошкент—Истанбул.
Uzbekistan Airports парвозлар ҳақида қўшимча маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилишни тавсия этди.
Изоҳ (0)