• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Франция уран муаммосини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобига қопламоқчи” — экспертлар

    Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Франция президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда. Хўш, Франция президенти нима сабабдан Ўзбекистонга келмоқда? Ўзбекистоннинг Францияда қандай манфаатлари бор?

    “Дарё” ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида сиёсатшунослар Жаҳонгир Акрамов ва Муҳтор Назиров билан суҳбатлашди.

    — Суҳбатимиз бошида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар тарихига тўхталсак. Тарихда бу икки давлат алоқалари қандай бўлган?

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Ўзбекистон ва Франция муносабатлари 600 йиллик тарихга эга. Ўрта асрларда Темурийлар давлати ва Франция ўзаро сиёсий муносабатларни яхши йўлга қўйган. Яъни Франция ўзининг геосиёсий манфаатлари асосида Осиёдаги энг қудратли давлат билан тўғридан тўғри алоқаларга киришган. Масалан, Франция қироли Карл VI Амир Темурга хат йўллаб, икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этган. Мана шу муносабатлар 90 йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишига қайсидир маънода асос бўлди.

    1994 йилда Франция президенти Франсуа Миттеран Ўзбекистонга ташриф буюрган. У Ўзбекистонга келган биринчи Ғарб етакчиси ҳисобланади. Айнан унинг президентлик даврида Ўзбекистоннинг Франция билан алоқалари мустаҳкамланган. Мисол учун, 1994 йилда Францияда Мирзо Улуғбекнинг 660 йиллик юбилейи, 1996 йилда эса Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи нишонланган.

    1996 йилда Франция президенти Жак Ширак Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга Карл VI нинг Амир Темурга ёзган хатини совға қилган. Албатта, бундан мақсад — икки ўртадаги дипломатик алоқаларни янада кучайтириш эди. Ҳозир бу муносабатларнинг янги бир босқичига ўтилди.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — 90 йилларда Франция ва Ўзбекистон муносабатлари ўзига хос бир шаклланиш босқичидан ўтди. Дарҳақиқат, 1994 йилда Франция президенти Франсуа Миттераннинг Ўзбекистонга ташрифи бежизга амалга оширилмаган. Сабаби 1993 йилда икки мамлакат ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган. Яъни ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Бундан ташқари, Франция эндигина мустақил бўлган давлатларда ўз манфаатини излаган. Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар 1998 йилгача жуда фаол ривожланган. Хусусан, Ғарб мамлакатлари Ўзбекистонга фаол равишда инвестиция киритган.

    Сўнгги йилларни эътиборга оладиган бўлсак, бу тенденция давом этмоқда. 2018 ва 2022 йилда Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан борди. Бу ташрифлар доирасида имзоланган шартномалар кўлами миллиард евролар билан ўлчанади. Бу Франциянинг Ўзбекистонда нақадар жиддий манфаатлари бор эканлигини англатади.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    — Эммануэль Макроннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга келишидан асосий мақсад нима?

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Сўнгги 4 йилдаги икки давлат раҳбарларининг учрашувлари янги дипломатик муносабатларга ўтилганини англатади. Мисол учун, 2018 йилдаги ташриф доирасида имзоланган шартномаларнинг умумий қиймати 3,4 миллиард долларга тенг бўлса, 2022 йил имзоланган шартномалар қиймати 6 миллиардга тенг. Яъни икки давлат йилдан йилга иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб бормоқда.

    Франция президентининг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифидан кўзланган асосий мақсад — бу энергетика. Франция энергетикасида атом электр станцияларининг улуши 75 фоиздан ошади. Атом электр станциялари учун асосий хом ашё — бу уран ҳисобланади.

    — Франция президенти асосан уран учун келмоқдами?

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Қисман шундай. Албатта, мақсадлар орасида ўзига яраша геосиёсий манфаатлар ҳам бор. Чунки ҳозирги геосиёсий тебранишлар даврида куч нисбатлари ўзгармоқда. Масалан, Африкадаги Нигер давлати Францияга уран етказиб берар эди. Лекин Нигердаги ҳокимият ўзгариши натижасида, Франциянинг бу давлат билан ҳамкорлик алоқалари ёмонлашди. Яъни Эммануэль Макрон ҳозирда энергетик хавфсизликни таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан катта уран захираларига эга бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилиш Франция миллий манфаатларига тўғри келади. Табиийки, бу ҳамкорлик минтақа давлатлари учун ҳам фойда.  

    Бундан ташқари, Франция президентининг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи геосиёсий жиҳатдан Франциянинг бир оз тушиб кетган обрўсини оширади. Шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми французлар ҳисобланади. 

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Ҳар қандай икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосан уч йўналиши мавжуд. Булар: сиёсий хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва гуманитар. Сиёсий хавфсизлик нуқтаи назаридан олиб қарасак, Франция Европа Иттифоқидаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади ва дунёнинг ҳар бир нуқтасидан ўзининг иқтисодий манфаатларини излайди. Марказий Осиё — Франция учун ўзига хос очилмаган саҳифа.

    Нигер Францияга уран етказиб берувчи асосий давлат эди. Бироқ ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳокимиятга келган кучлар Францияга қарши чиқмоқда. Ҳатто улар Франция билан алоқаларни тўхтатмоқчи. Франция бу муаммонинг ечимини ҳали топа олганича йўқ. Шу нуқтаи назардан, Франция уран муаммосини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобига қопламоқчи.

    Ҳозирда Марказий Осиёда ўзига хос минтақалашув жараёни кечмоқда. Сўнгги вақтларда C5+1 форматидаги учрашувлар кўпайди. Масалан, C5+АҚШ, C5+Россия, C5+Хитой, C5+Европа Иттифоқи. Бу учрашувлар давлат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтмоқда. Тобора бу тенденция кучайиб бормоқда. Охирги бор C5+Германия саммити бўлиб ўтди. Эҳтимол, Франция ҳам келажакда C5+1 форматида минтақа давлатлари билан учрашув ташкил қилиши мумкин.

    Маданий-гуманитар томондан қарайдиган бўлсак, Франция билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг манфаатлари жуда катта. Чунки Ўзбекистонда туризмга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларнинг энг катта қисми ҳам айнан Франциядан. Мисол учун, Лувр музейида Ўзбекистон ҳақида бир неча бор кўргазмалар ўтказилди. Яъни Ўзбекистон учун туризмни ривожлантиришда Франция билан ҳамкорлик жуда қўл келади.

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Шуни қўшимча қилишим мумкинки, Францияда жамоатчилик жуда талабчан ва уларда “Буюк Франция” ғояси мавжуд. Франция жамияти дипломатик жиҳатдан АҚШ, Хитой, Россия ва Буюк Британиядан ортда қолиб кетишни хоҳламайди.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Тўғри айтдингиз, гарчи Франция ва Германиянинг яқинлашуви натижасида Европа Иттифоқи юзага келган бўлса-да, икки давлат ўртасида рақобат мавжуд. Германиянинг Марказий Осиё давлатлари билан яқинлашуви Францияни ҳам бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга чорлайди.

    — Ўзбекистоннинг Францияда қандай манфаатлари бор?

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Ҳар бир давлатнинг ташқи сиёсати ўз миллий манфаатларига қаратилган бўлади. Ривожланган, демократик, G7 давлатлари қаторига кирувчи Франция раҳбарининг Ўзбекистонга келиши Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларда ўрни ва аҳамияти юксалиб бораётганини кўрсатади. Биз Франция билан ҳамкорлик қилиш орқали ташқи алоқаларни диверсификация қиламиз. Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсат юритади. Бу геосиёсий мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Франция ва Германия билан алоқаларимиз Европа Иттифоқи билан муносабатларимизни белгилайди.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Франция президентининг кун тартибига Ўзбекистонга ташрифининг киритилиши катта умидлар кутилаётганидан дарак беради. Ҳозирда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳаракатида. Бу ташкилотдаги йирик давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бошқа мамлакатлар билан музокараларни осонлаштиради. Шу нуқтаи назардан, Франциянинг қўллаб-қувватлаши жуда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан шериклик ва ҳамкорлик шартномасини кенгайтирилган форматда имзолашга ҳаракат қилмоқда. Албатта, бунинг ўзига яраша талаблари бор.

    — Бугунги кунда йирик геосиёсий кучлар Марказий Осиёга катта қизиқиш билан қарамоқда. Франция ҳам Марказий Осиё учун курашга қўшилдими?

    Жаҳонгир Акрамов, сиёсатшунос:

    — Аслида Марказий Осиё учун кураш узоқ тарихдан мавжуд. ХIX асрда инглиз тарихчиси Питер Хопкирк ўзининг “Катта ўйин” асарида Россия ва Буюк Британия империясининг Марказий Осиё учун курашини ифода этган. Бу кураш йирик кучлар ўртасида доим бўлиб келган. 1917 йилдан кейин бу кураш тўхтаган эди. 90 йиллар бошида бу кураш яна қайта аланга олди. 

    Сўнгги йилларда Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945)дан кейин вужудга келган ва Совуқ уруш якунлангач бир оз ўзгарган халқаро тартибот кескин ўзгармоқда. Бу йирик куч марказлари ўртасида кескинликни кучайтириши мумкин. Бугун дунё янги халқаро тартиботга эҳтиёж сезмоқда.

    Маълум бир йирик давлатнинг бир маконда таъсир кучининг камайиши бошқа катта давлатларнинг ўша макон учун қизиқишини оширади. Айни дамда Франция буни ҳар томонлама ҳисобга олмоқда. Франция Туркияга рақобатчи сифатида Марказий Осиёга қизиқмоқда. Бундан ташқари, Хитойнинг минтақада таъсир доирасининг ортиши ҳам, қайсидир маънода, Франциянинг Марказий Осиёга нисбатан эътиборини кучайтиришига мажбур қилади.

    Муҳтор Назиров, сиёсатшунос:

    — Менимча, Франция ва Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамкорлик масаласида бор имкониятларини ишга солмаяпти. Савдо-иқтисодий масалада бор имкониятларни ишга солиш керак.

    Жаҳонгир тўғри айтиб ўтдилар, Совуқ урушдан кейин дунё ҳали янги тартиботни кўрмади. Дунё энди янги тартибот томон кетмоқда. Бу даврда катта мамлакатлар ўртасида учинчи дунё мамлакатлари учун кураш бўлади. Бошқа томондан, ҳеч бир кучли давлатнинг геосиёсий таъсири бир ҳудудда узоқ муддат бўлмайди. Бўшлиқни бошқа кучли мамлакатлар тўлдиришга ҳаракат қилади. Шундай ҳаракатни Франция амалга ошираётган бўлиши мумкин.

    Франциянинг Марказий Осиёга таклиф қила оладиган имкониятлари мавжуд. Менимча, бу масалада Франция ёлғиз эмас. Чунки Европа Иттифоқининг энг катта муаммоси — бу энергетика. Яъни Европа ташқи энергетик таъминотга жуда боғланиб қолган. Лекин Франция Марказий Осиёдаги геосиёсий курашга қўшилмоқчи эмас. Франция фақат ўзининг манфаатларини изламоқда. Шу сабабдан ҳам Марказий Осиёга қизиқиши ортган.

    Сардор Али суҳбатлашди

    01.11.2023, 20:00   Изоҳ (0)   14292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

    01.11.2023, 18:33

    Сардор Раҳимхон “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинланди

    01.11.2023, 18:26

    Ўзбекистонда фақат диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ учун жиноий жавобгарлик белгиланди

    01.11.2023, 18:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди

    01.11.2023, 17:26

    Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

    01.11.2023, 17:24

    Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди

    01.11.2023, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.