Россия президенти Владимир Путин бугун кечқурун кенгайтирилган йиғилиш ўтказади ва унда Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликларни муҳокама қилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Путин 29 октябрь оқшомидан бери ФСБ, Россия гвардияси ва республика раҳбари Сергей Меликовдан Доғистондаги вазият ҳақида батафсил ҳисоботларни олишда давом этмоқда.
“Кечаги воқеалар ташқи ҳаракатлар натижаси эканлиги ҳаммага маълум ва равшан”, — деди Песков.
Шунингдек, у президент “учрашувда Ғарбнинг Яқин Шарқдаги воқеалардан Россия жамиятини парчалаш учун фойдаланишга уринишларини ҳам муҳокама қилишини” таъкидлади.
30 октябрга ўтар кечаси Доғистонда Исроил самолётининг республикага қўнишидан норози оломон аэропортга бостириб кирди. Улар антисемитизм шиорларини айтиб, учиш-қўниш йўлагигача кириб борган. Тартибсизликларда 20 дан ортиқ одам яраланди.
Изоҳ (0)