Panorama Airways’нинг 27 октябрь куни Тошкентдан Мадинага учган самолёти ортга қайтишга мажбур бўлди.
Uzbekistan Airports матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент—Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди.
Маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 нафар йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.
Изоҳ (0)