• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Пулсизлик нима эканлигини мендан сўранг” — Дилшод Мирзамуродов ота соғинчи, ғамларни унутиш учун кулиши ва сёмкадан кейин тоби қочиши ҳақида 

    Комик актёр Дилшод Мирзамуродов журналист Мерон Муҳаммадазизга берган интервьюсида ҳаётидаги энг қийин кунлар ва отаси билан боғлиқ хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @dilshod.мирзамуротов

    — Қийинчиликлар ҳақида гапириш эркак кишига хос эмас. Аммо айримлар ўзига тегишли хулоса чиқаришар, деган умидда айтиб бераман. Оиламизнинг моддий аҳволи жуда оғир бўлган. Отам устачилик билан шуғулланарди. Меҳнат қилгандан кейин пул бермаслик ҳолатлари ҳам бўларди. Тасаввур қилинг, биз оиламиз билан отам пул олиб келишини кутардик, аммо отамнинг хорғин юз қиёфаси умидларимизни сўндирарди.

    Санъаткор бўламан, деб Тошкентга ўқишга кирганимда маҳалламиздаги айрим инсонлар “Алкаш бўларкансан-да”, дейишган. Кўнглимга оғир ботган, аммо ичимдагини сиртимга чиқармаганман.

    Институтда ўқиётганимда ҳар шанба уйга бориб, якшанба куни кечки пайт яна Тошкентга қайтардим. Шундай вазият бўлганки, туфлигим йўқлиги учун маҳалла бошида турадиган қариндошимизнинг пойабзал ини кийишимга тўғри келган. Шанба куни ёмғир шаррос ёғаётган пайтда қариндошим туфлисини кутиб ўтирган экан. Туфлини ечиб, унга берганман ва уйгача ялангоёқ борганман. Ўша пайтда ичимдан нималар ўтганини тасвирлаб беролмайман. Хуллас, пулсизлик нима эканлигини мендан сўранг, дегим келади.

    Ҳар ҳафта Тошкентга яшаш учун уйдан 25 минг сўм пул олиб келардим. Пулим йўқ, аммо дунёда ота-онамдан пул сўрашдан-да оғирроқ иш йўқ эди. Балки Тошкентда ейишимга нон ёпиб беринг, деймикан деб хаёлимдан ўтказдим. Аммо у пайтлари қоплаб ун олишга шароитимиз йўқ эди. Агар пакетдаги унга нон ёпиб беришса, ўзлари нима қилишади, деб ўйладим. Кечаси ота-онам қаергадир кетишди ва тонг саҳарда уйга қайтишди. Аммо қаерга боришганини айтишгани йўқ. Отам вафот этганидан кейин онам ўша тун қаерга кетишгани ҳақида айтиб қолди. “Пойтахтга қайтишинг учун пул тополмаганмиз. Охири боғбондан иш сўраб, боғда тонгга қадар ярим арава олма терганмиз. Меҳнатимиз эвазига боғбон бир қоп олма берган, уни бозорда сотиб, йўлкирангга пул берганмиз, деди. Мен ҳам отаман, аммо фарзандларим учун шундай мардлик қилолармиканман, деб роса ўйладим. Бунча олмани қоронғида териш қанчалик азоб эканлигини тасаввур қиляпсизми?, — дейди актёр Дилшод Мирзамуродов.

    Дилшод Мирзамуродов унга ишониб рол топширишмагани ва мардлик қилгани учун Жаҳонгир Позилжоновдан миннатдорлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @dilshod.мирзамуротов

    — Талабалигим билан боғлиқ оғриқли хотираларим кўп. Масалан, пул йўқлиги учун кун давомида фақатгина бир марта овқатланардим. Истаймизми-йўқми, барибир кўп нарса моддият билан боғлиқ экан. Пулим бўлмагани учун ҳам кўпчиликка қўшилмасдим. Курсдошларим билан тушлик қилгим келарди, аммо ўзимни четга олишга мажбур эдим. Ўша пайтда кўп курсдошларим машҳур эди. Ҳатто режиссёрларига бориб, “Фильмингда кичикроқ бўлса ҳам рол бер”, деган пайтларим ҳам бўлган. Аммо у пайтда режиссёрлар кассани ўйларди. Шу боис “Сени ҳеч ким танимайди-да”, дерди. Уларни ҳам тушунаман, аммо бирор марта имконият беришмагани кўнглимни оғритган. Жаҳонгир Позилжонов сабаб илк ролимни ижро этганман. У менга ишонган, бошловчи бўлишимга ҳам у сабабчи бўлган, — дейди Дилшод Мирзамуродов.

    “Борига барака” шоуси билан томошабинларга яхши таниш бўлган Дилшод Мирзамуродов сёмкалардан кейин тоби қочиши ҳақида ҳам гапирди.

    Фото: Instagram / @dilshod.мирзамуротов

    — Кўз бор нарса, кўпчилик билан ишлаш жуда қийин. Ҳаётда ниҳоятда жиддий инсонман, деярли кулмайман. Аммо саҳнада мени фақат кулиб юрадиган инсон қиёфасида кўришган. Ишонасизми, суратга олиш жараёнларидан кейин тобим қочади. Оғирлашиб қоламан.

    Уйда деярли гапирмайман. Дўстларим даврасида эса ғамларимни унутиш учун кулиб ўтиришим мумкин. Аммо барибир у ҳақиқий Дилшод эмаслиги ўзимга сезилади, — дейди комик актёр Дилшод Мирзамуродов.

    25.10.2023, 17:05   Изоҳ (0)   22529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тилинг чучук деб театрга олишмаган”. 9 йил санъат соҳасида ўқиб, 27 ёшигача рол кутиб яшаган Дилшод Мирзамуродов карьерасидаги қийинчиликлар ҳақида

    18.05.2023, 15:30

    “Онамнинг касаллигидан фойдаланиб, пул қилмоқчи бўлди”. Барчин Ғофурова турмушга чиқмоқчи бўлган эркак унинг ишончини поймол қилгани ҳақида (видео)

    24.10.2023, 18:39

    Болалигида кўча супурувчи бўлиб ишлаган, пул учун санъатни танлаган ва тўйдаги жанжалларда пишган Элмурод Ҳақназаров 37 ёшда (фото, видео)

    24.10.2023, 15:09

    Instagram: Ўғилли бўлган Даврон Кабулов, ўзбекча рекламада суратга тушган Сами Насери, кўп болали отага айланган Отабек Мирзахолов

    23.10.2023, 22:15

    8 ёшдан ишлай бошлаган, спорт билан профессионал даражада шуғулланган ва киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 35 ёшда (фото, видео) 

    23.10.2023, 19:14

    Instagram: Бунёд Раҳматуллаев биринчи, Азамат Аҳроров учинчи бор ота бўлди, “Уммон”чи Шоҳрух бир ойда қанча топади? 

    22.10.2023, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.