Навоийда қурилаётган кўп қаватли уйда сифатсиз темирбетон плиталардан фойдаланилгани аниқланиб, демонтаж қилдирилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан буюртмачи Cпутник Авто Сервис МЧЖ томонидан Навоий шаҳар “Бунёдкор” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида назорат тадбири ўтказилди.
Буюртмачининг техник назоратчиси мониторинг ишларини амалга оширмаганлиги сабабли қуйидаги қоидабузарликлар аниқланди:
- объектга сифатсиз темирбетон плиталар қабул қилинган ҳамда монтаж қилинган;
- ижро ҳужжатлари, жумладан, умумий ишлар ва бетон ишлари журнали, қурилиш материалларининг кирим журналлари ўз вақтида юритилмаган;
- бетон ишлари учун лаборатория хулосалари тақдим этилмади.
Қоидабузарликлар юзасидан буюртмачига “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизими орқали кўрсатмалар берилди ҳамда сифатсиз бажарилган темир бетон плиталар инспекция ходимлари томонидан жойида демонтаж қилдирилди.
Изоҳ (0)