Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб Аи-80 бензини нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби мазкур хабарларга ойдинлик киритди. Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бу хабарларни асоссиз деб билади ва жамиятга тегишли АЁҚШларда нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун бир метр куб табиий газ нархи 660 сўмдан 1500 сўмгача оширилди. Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши белгиланди. Бу ҳолат 2024 йилнинг 1 апрелигача давом этади.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, шу пайтгача давлат томонидан газ заправкаларига бир метр куб газ 1500 сўмдан сотилган. Эндиликда бу нарх 1800 сўмга оширилди.
Ҳозиргача заправкаларда сотилаётган 1 куб метр газ нархи 2800 сўм атрофида эди. 1 октябрдан эса бу нарх 3250 сўмгача оширилгани айтилмоқда.
Отабек Бакировнинг ёзишича, республикада Аи-92 бензинининг нархи ҳам кўтарилган.
Изоҳ (0)