• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Суперқаҳрамон, раққос ва рицар: 55 ёшни қарши олган Голливуд юлдузи Хью Жекманнинг энг яхши образлари

    Кино оламида 30 йилдан ортиқ вақт давомида рол ўйнаб келаётган асли австралиялик актёр Хью Жекман 12 октябрь куни 55 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Хью Жекманнинг энг машҳур ролларини ёдга оламиз.

    Фото: Getty Images

    Актёр ҳозирда ҳам кўплаб фильмларда суратга тушмоқда. Бу йил француз сценарийнавис ва режиссёри Флориан Зеллернинг “Ўғил” драматик фильми экранларга чиқди, унда Жекман бош ролни ўйнади. Келгуси йилда “Дедпул 3” премьераси бўлиб ўтиши кутилмоқда, фильмда у ўзининг Росомаха образига қайтади. Актёр ҳозир ҳам ажойиб формада — бу роли учун у махсус парҳезга амал қилади ва спорт билан тез-тез шуғулланади.

    “Ғаройиб одамлар”

    Жеймс Logan ёки Росомаха роли Жекманнинг Голливуддаги биринчи катта ролидир. Комиксларга асосланган суперқаҳрамон фильми актёрга эътироф ва кўп миллионлик гонорар олиб келди. Унинг қаҳрамони профессор Чарльз Хавер бошчилигидаги супер кучларга эга мутантлар жамоаси таркибида дунёни ёвуз кучлардан ҳимоя қилиши керак. Фаолияти давомида актёр бу ролни қайта-қайта ижро этган, гарчи у қаҳрамони билан хайрлашиш вақти келганлигини бир неча бор таъкидлаган бўлса ҳам. Аммо 2024 йилда Жекман ўнинчи марта Росомаха ролини ўйнайди. У “Дедпул 3” фильмида ҳам таниш образда пайдо бўлади, фильмда худди шу номдаги суперқаҳрамонга дуч келади.

    “Кейт ва Лео”

    Голливудга янги келган Жекманнинг фильмографиясида кейинги муҳим рол “Кейт ва Лео” романтик комедияси бўлди. Мазкур фильмда актёр замонавий Нью-Йоркка тушиб қолган Олбани герцоги ролини ўйнайди. Товарлар бўйича эксперт бўлиб ишлайдиган шуҳратпараст ва бир оз беадаб қиз Кейт Маккей (Мег Райан) бу янги жойда унга ёрдам беради. Жекманнинг қаҳрамони олижаноблиги ва яхши хулқ-атвори билан қиз қалбини забт этади, Кейт эса уни замонавий аёлларга хос бўлган мустақиллиги билан мафтун қилади.

    “Афсунгар”

    2006 йилда 19-20-асрлар охирида икки сеҳргар ва иллюзионистлар ўртасидаги профессионал уруш ҳақидаги “Афсунгар” драматик триллери экранларга чиқди. Жекманнинг экрандаги рақиби Кристиан Бэйл эди. Кристофер Ноланнинг фильми “Энг яхши кинематография” ва “Энг яхши продюсерлик” номинацияларида “Оскар” мукофотига номзод бўлди. Фильм мукофотларга сазовор бўлмади, лекин танқидчилар фильмни ижобий қабул қилишди.

    “Австралия”

    Аристократлар ва суперқаҳрамонлар ролларидан кейин ушбу фильмда Хью Жекман оддий чорвадор образини жонлантирди. Ушбу фильм воқеалари актёрнинг ватани — Австралияда бўлиб ўтади. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши арафасида Никол Кидман ўйнаган инглиз хоними Сара Эшли Австралияга келади. Эрининг ўлдирилишидан кейин у инглиз чорвадорлари қўлга киритишни орзу қилган ранчо учун курашишга мажбур бўлади. Чорвадор (Жекман) Эшлига бу қарама-қаршиликдан омон қолишга ёрдам беради.

    “Ҳақиқий пўлат”

    Шон Леви режиссёрлигидаги илмий-фантастик драмада Жекман қарзга ботган собиқ боксчи Чарли Кентон ролини ўйнайди. Фильмнинг ижрочи продюсери Стивен Спилберг ва Роберт Земекис эди. Фильм воқеалари яқин келажакда содир бўлади, унда одамлар ўртасидаги жанглар тақиқланади, шунинг учун бундан буён рингга бошқариладиган улкан роботлар киради. Вақт ўтиб, Кентон жангларда ютқазади. Худди шу даврда унинг собиқ хотини вафот этади, шунинг учун қаҳрамон ўғли Максни вақтинча қарамоғига олади. Энди Кентон жангда ғалаба қозониш учун нафақат темир уюмига ғамхўрлик қилиши, балки ўсмир билан умумий тил топишга ҳаракат қилиши ҳам керак.

    “Хўрланганлар”

    Виктор Гюгонинг худди шу номли романи асосида суратга олинган “Хўрланганлар” мусиқий фильми Хью Жекманга “Энг яхши эркак роли” учун “Оскар” номинациясини олиб келади. Танқидчилар унинг Жан Валжан ролини бенуқсон деб таъкидлайди. Ушбу лойиҳада Жекман актёрликнинг янги қирраларини очади ва ўзининг мусиқий жанрдаги энг яхши актёрлардан бири эканлигини исботлайди.

    “Бетакрор шоумен”

    Яна бир мусиқий фильм ва “Олтин глобус” номинацияси. Ушбу фильмда Жекман машҳур бўлишни орзу қилган тарихий шахс — америкалик тадбиркор Pineас Тейлор Барнум ролини ўйнайди. Ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун қаҳрамон энг истеъдодли ва ғайриоддий санъаткорлар труппаси билан цирк очади. Улар саҳнада ақл бовар қилмайдиган спектаклларни намойиш этишаётганда, саҳна ортида ҳар бир қаҳрамоннинг шахсий драмалари очилади.

    Сентябрь ойи ўрталарида Жекман 27 йиллик турмуш ўртоғи Деборра-Ли Фурнесс билан ажрашаётгани маълум бўлди. 

    “Биз қарийб ўттиз йил давомида севгига тўла никоҳда яшаш бахтига муяссар бўлдик. Аммо энди йўлларимиз ажралади: ҳар биримиз шахсий ўсишда давом этишимиз учун ажралишга қарор қилдик. Биз шу вақтгача бир оила бўлиб келганмиз ва шундай бўлиб қолади”, — деди собиқ жуфтлик баёнотида.
    Фото: Getty Images
    16.10.2023, 11:54   Изоҳ (0)   6075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (трейлер)

    10.10.2023, 14:46

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинларнинг кескин танқидига учраган Голливуд актёрлари (фото) 

    10.10.2023, 17:41

    40 ёшдан кейин фарзандли бўлган Голливуд актрисалари (фото) 

    12.10.2023, 12:10

    Омадсизлик туфайли ҳамма нарсадан воз кечиб, кинодан кетишига бир бахя қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    16.10.2023, 09:45

    Кунингизни режалаштиринг ва пул йиғинг. Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг фойдали тавсиялари

    13.10.2023, 15:50

    “Яширин қотил”. Бутун дунё бўйлаб 5 миллион одам бедаво касалликка чалинган. Улар орасида Селена Гомес ва Леди Гага ҳам бор

    13.10.2023, 13:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.