• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соядаги одамлар: “Баъзи одамлар билан ишлашдан кўра йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш осонроқ” — ҳайвон боқувчи ҳикояси (фото, видео)

    Мирвоҳид Мақсудов Тошкент ҳайвонот боғида 25 йилдан бери йиртқич ҳайвонларга қарайди. Асосан бўриларга масъул ходим шу кунгача ҳайвонот боғида туғилган ўндан ортиқ шер ва йўлбарс болаларини ҳам парвариш қилган. У “Дарё” мухбири билан суҳбатда маоши кам бўлса-да, ишдан кетмаслиги сабаблари, хатарли касбининг ўзига хосликлари, ишида уни ранжитадиган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида гапирди.

    22 ёшида Тошкент ҳайвонот боғига ишга келган Мирвоҳид Мақсудов йиртқич ҳайвонлар бўлимига қабул қилинган. Ёшгина йигитнинг ичидаги қўрқув қанчалик кучли бўлмасин, оила боқиш ташвиши ҳаммасидан устун келди.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Биринчи ишни бўриларга қарашдан бошлаганман. Қўрққанман, тишлаб олмасмикан, еб қўймасмикан, уйга соғ-омон борармиканман деган ўйлар ўтган ичимдан. Лекин на чора иш керак эди. Кейин секин-секин қўрқувни енгдим, чунки ҳар куни жониворни тозалигига қараб, парваришлаб боқсангиз, меҳрингиз ҳам тушаркан. Улар ҳам сизга ўрганиб қолади. Масалан, мени ҳозир йиртқичлар бўлимидаги ҳамма жониворлар танийди, айниқса, бўрилар. Оилавий дам олишга келганимда ёнидан ўтсам, жониворлар эркаланиб сакрайди, турли қилиқлар, ҳаракатлар қилади. Одамлар мени бу ерда ишлашимни билмайди-ку, улар бизга сакраяпти деб ўйлашади. Аслида эса жониворлар мени – таниш одамни кўриб, таниш овозни эшитгани учун шундай қилади. Сиз уларни исми билан чақирсангиз, қарамаслиги мумкин, лекин бизга қарайди. Баъзида овозимизни эшитиб тинчланишади.

    Фото: “Дарё”

    Ҳайвон қаровчиларнинг иши 7:00 да бошланади. Улар аввал қафасларни ташқи томондан кўздан кечириб чиқишади. Мирвоҳид Мақсудовнинг айтишича, ҳайвон боқувчиси учун бу ишининг энг муҳим қисми.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Бу хавфсизлик учун керак. Чунки ҳайвонлар ташқарига чиқиб кетмаганми, қафасларнинг қулфи жойидами назорат қиламиз. Кейин ичкари қафасларга кирамиз. Биринчи ҳайвонларни кўздан кечирамиз, панжарага тиқилиб қолмаганми, ҳолати яхшими, жиддий ўзгариш йўқми – ҳаммаси назорат қилинади. Агар жониворнинг мазаси бўлмаса ёки болалаган бўлса, бўлим бошлиғимизга хабар берамиз. У ҳайвонот боғи ветеринарларини чақиради. Ҳаммаси жойида бўлса, ҳайвонни чиқаришдан олдин қафаснинг ташқи томонини тозалаймиз. Кейин ўзимиз ичкарига кириб, уни ташқи қафасга қўйиб юбориб, панжарани ёпамиз.

    Шундан кейингина ички қафасларни тозалаб, нам бўлган жойларга янги қипиқ тўкамиз. Гўшт қолдиқларини йиғиштириб, сувини янгилаймиз. Иш кетма-кетлигига қатъий амал қилишимиз керак. Чунки йиртқич ҳайвон барибир ҳужумкор, ҳар қандай эҳтиётсизлик ҳаётимизни хавф остига қўяди. Бундан ташқари бир-биримизнинг хавфсизлигимизни назорат қилиш учун қафасларни тозалашга доим икки киши кирамиз. Жуда диққатли бўлиш талаб қилинади.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Тошкент ҳайвонот боғида агар жониворлар болаларини ўзи боқмаса, маълум муддат ишчи-ходимлар қарашади. Қаҳрамонимиз ҳам шу пайтгача ана шундай ўндан ортиқ шер ва йўлбарс болаларини парваришлаб катта қилган.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Ҳайвон болаларини кечга навбатчиликда қолиб, сут, озуқасини бериб парваришлаймиз. Худди фарзандимиздай ёнимизда олиб ётамиз. Кейинчалик катта бўлгач, бошқа ҳайвонот боғларига беришса ёки ўлиб қолса, бу менга оғир ботади. Бир оз вақт дангасалигим тутиб, қўлим ишга бормай қолади. Худди болаларингиз бувисини кўргани бир-икки кун кетса, уйингиз ҳувуллаб қолади-ку, худди шундай ҳолат буям. Кўпинча ўзим парвариш қилган ҳайвонларни бериб юборишаётганда уни кўрмаслик учун ташқарига чиқиб кетаман. Ҳамкасбларим ҳам буни билади, ҳайвонларни бериб юборишаётганда “сиз кирманг, йиғлайсиз” деб қафасга киритишмайди. Биласизми, баъзида одамлар билан ишлашдан кўра йиртқич бўлса ҳам ҳайвонлар билан ишлаш осонроқ. Баъзи одамлар сизни тушунмаслиги мумкин, лекин жониворлар тушунади, кайфиятингизни сезади.

    Фото: “Дарё”

    Тошкент ҳайвонот боғининг йиртқич ҳайвонлар бўлими мудири Нодир Баҳромовнинг айтишича, Мирвоҳид Мақсудов ростан ҳам жониворларни жуда яхши парвариш қилади. Ўзи боққан ҳайвонлар бошқа ҳайвонот боғларига айирбошланганда ёки сотилганда узоқ вақт ранжиб юради.

    Фото: “Дарё”
    Нодир Баҳромов
    Фото: “Дарё”

    — Аслида ҳам ҳайвонот боғининг ходимлари жониворларни яхши кўрганидан ишлайди. Тошкент ҳайвонот боғи очилгандан бери қанча ходимлар келиб кетди. Лекин Мирвоҳид ака 25 йилдан бери шу ерда, бизда бундай узоқ вақт ишлаган одамлар жудаям кам. Иккимиз ҳам 1998 йилда бир вақтда ишга келганмиз. Бу инсон мени доим қойил қолдиради. Ўзлари бақувват, гавдали инсон бўлсалар ҳам кўнгли юмшоқ. Камгап, ичидаги туйғуларини сўз билан ифодалаб беролмасликлари мумкин, лекин ишининг устаси. Бизда ҳамма жойларга камералар ўрнатилган. Шундай ходимлар бўлганки, нимадандир асаби бузилса, жониворлардан аламини олган ёки уни озиқ-овқати, гўштидан ўғирлаб еган ҳолатларига ҳам дуч келганмиз. Лекин Мирвоҳид ака ҳеч қачон жониворларга озор берганини кўрмаганман.

    Бугунги кунда ҳайвонот боғининг йиртқич ҳайвонлар бўлимида 26 та жонивор бор. Уларга 7 нафар ходим қарайди. Мирвоҳид Мақсудов, асосан, бўриларга қарашга масъул. Лекин ҳамкасбларига бошқа ҳайвонларга қарашга ҳам ёрдам беради. Унинг айтишича, ҳар бир жониворнинг ўзига хос характери бор.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Масалан, бўрилар айёр, ҳужумкор бўлади. Улар табиатига кўра гуруҳ бўлиб ов қилгани учун қўрқмайди, қайтмас бўлади. Шерлар ҳам бўриларга ўхшаб кетади. Лекин энг писмиқ ҳайвон айиқ ҳисобланади. Ўзини эркаланаётгандай тутиб, панжара ортидан қўллари билан сизни тортиб олишга ҳаракат қилади. Улар билан ишлашда чаққонлик талаб қилинади, тез ҳаракат қилиш учун доимий махсус оёқ кийимда юрамиз. Шу пайтгача жиддий жароҳат олмаган бўлсам-да, эҳтиётсизлик қилиб жониворлар у-бу жойимни тилган пайтлари бўлган.

    Фото: “Дарё”

    Ҳайвонот боғига келувчиларнинг асосий қисми болалар ва уларнинг ота-оналаридир. Қизиқувчан болалар жониворлар улар чақирганда қарашини, ҳар хил ҳаракатлар қилишини исташади. Ҳайвонлар эътиборини тортиш учун уларга егуликлар ҳам ташлашади. Ходимларнинг айтишича, бу жониворларга зарар етказиб, уларнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Баъзида одамлар, болалар ҳайвонларга нарсалар: ҳар хил егуликлар, мевалар, елим идишлар отишади. Бу жониворларга зарар. Айниқса, баклажкаларни билмасдан чайнаб қўйишади, тиқилиб қолиши мумкин. Шунга йўл қўймаслик учун доимий назорат қиламиз. Яна бир ҳолат – йиртқичлар асосан кечаси ов қилгани учун одатда кундузи ухлашади, ланж юришади. Бу инстинкт ўзгармайди. Одамлар эса нега улар доим ухлайди, турғизинглар деб шикоят қилишади. Ҳар куни шу аҳвол.

    Мирвоҳид Мақсудовнинг айтишича, йиртқич ҳайвонларга ҳар куни соат 16:00 ларда овқат берилади. Бунинг учун кунлик озиқ-овқат омборхонасидан 80 кг мол гўшти ажратилади.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    — Ҳар бир бўри кунига 3 килодан, шер ва йўлбарслар 10-11 килодан гўшт ейди. Айиқларга эса қон ҳидига ўрганиб, ҳужумкор бўлиб қолмаслиги учун гўшт аралаштирилиб пиширилган мева-сабзавотлар берамиз.

    Тошкент ҳайвонот боғида йиртқич ҳайвонлар бўлими ишчиларининг маоши 2,5—3 млн сўм атрофида. Қаҳрамонимиз бу бир оилани боқиш учун етадими деган саволимизга қуйидагича жавоб берди:

    — Ҳозирча етиб турибди. Кейин оилавий ишлаймиз. Иккита ўғлим бор. Каттаси мен билан шу ерда – ҳайвонот боғининг хўжалик бўлимида боғбон бўлиб ишлайди. Иккинчи ўғлим савдо марказида хавфсизлик хизмати ходими. Рафиқам уй бекаси бўлса-да, рўзғорга ёрдам бўлсин деб хонадонларни тозалашга бориб туради, кунлик ишларга чиқади. Шундай қилиб рўзғорнинг етмай қолган жойларини биргалашиб тўлдирамиз. Тўғри, доим ҳам маош етмайди. Лекин тежаб-тергаб етказамиз. Ишдан кетиш ҳақида ўйламаганман. Ҳатто ҳаёт ташвишларини ишга келиб бир оз унутаман, жониворларни парваришлашдан завқ олиб, таскин топаман. Бу менга куч беради.

    Фото: “Дарё”

    Мирвоҳид Мақсудов айни пайтда ўғилларини уйлантириш ташвишида. У яна узоқ йиллар ҳайвонот боғида ишлаб, шу ердан пенсияга чиқишни ният қилган.

    Мақсуда Абдуқаюмова суҳбатлашди

    14.10.2023, 19:40   Изоҳ (0)   20927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    01.10.2023, 00:34

    Соядаги одамлар: “Фарзандларим мендай бозорда юрмаса, ўқиса дейман”. Балиқ тозаловчи ҳикояси (фото, видео) 

    07.10.2023, 20:16

    Янги авлод дарсликлари: бошланғич синф дарсликларининг афзалликлари ва жамоатчилик эътирозлари ҳақида (видео)

    14.10.2023, 18:32

    Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳурда қурилган янги подстанция билан танишди

    14.10.2023, 17:17

    Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 868,2 млн сўмлик камомад аниқланди

    14.10.2023, 16:25

    Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

    14.10.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.