• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соядаги одамлар: “Фарзандларим мендай бозорда юрмаса, ўқиса дейман”. Балиқ тозаловчи ҳикояси (фото, видео)

    Бозорнинг балиқ расталарида мавсум пайти иш қизийди. Сотилган балиқлар харидорга шу жойнинг ўзида тозалаб берилади. Ҳар бир сотувчининг алоҳида балиқ тозаловчи ишчиси бор. Аммо Жамшид Каримов иккисини ҳам ўзи бажаради. Сотган маҳсулотини харидорга тозалаб ҳам беради. У 25 йилдан бери шу иш ортидан оиласини боқяпти.

    Жамшид Каримов Юнусобод деҳқон бозорида балиқ тозалайди. Бу ишни балиқ сотишни бошлаган дастлабки йилларида ўрганган. У “Дарё” мухбири билан суҳбатда ишининг машаққатлари, 9-синфдан кейин ўқишни давом эттиролмагани, қассоблик қилгани ва болаларини ўқитиш нияти билан яшаётгани ҳақида гапириб берди.

    “Ишни 1998 йилда Чиноздан ўлган балиқ олиб келиб сотишдан бошлаганмиз. Ҳозиргидай аквариумлар ривожланмаган эди. У пайтларда балиқни текин тозалаб берардик. Чунки асосан маҳсулотни сотсак, бўлди эди. Алоҳида тозаловчи ишчи йўқ эди, ҳаммасини ўзимиз қилардик. Бу одатга айланган. Иш танлаб ўтирмаймиз, сотган балиғимизни ўзимиз тозалаб бераверамиз. Агар мен харидор билан савдолашаётган бўлсам, шеригим ҳам ўзи тозалайди. Баъзида бизда савдо бўлмай қолса, ёнимиздаги савдогарлар ҳам сотилган балиқларини беришади. Беш минг сўмдан тозалаб бераверамиз. Муҳими — бўш қолмасак бўлди, бизга иш бўлиб тургани яхши”, — дейди Жамшид Каримов.

    Фото: “Дарё”
                                                                                       

    Унинг айтишича, бир ишчи кунига ўртача 100-150 та балиқ тозалайди, бу кўрсаткич шанба, якшанба кунлари 200-350 тани ташкил қилади. Махсус ускуна йўқ, ҳаммаси қўлда бажарилади.

    “Биз иложи борича бу ишни бир кишига топшириб қўймаймиз, чунки тозалаш осон эмас — айрим балиқларнинг тангаси қаттиқ бўлади, кўп куч талаб этади, қўллар кесилиб кетади. Лекин савдо кўпайиб кетган пайтларда тозалаш бир кишига қолиб кетади. Айниқса, кафе, ошхона эгалари бир олишда 25-30 дона маҳсулот олса, дам олишсиз уни тозалаб бергунча чарчайди одам. Харидорларни тез-тез жўнатмасак, навбат кутиб қолишади.

    Ўзи одатда икки бармоқ кенглигида кесиб берамиз, лекин айрим харидорлар ўзлари қандай пиширишига қараб ўлчамини айтишади. Бир ярим килограммлик балиқлар 2-3 минг сўмдан, ундан катталари 4-5 минг сўмдан тозаланади. Чунки йирик балиқларнинг тангачалари кўчиши қийин. Балиқнинг тепа қисмидаги қанотлари қаттиқ тишли бўлади. Тирик балиқ эмасми, типирчилайди, эҳтиётсизлик қилсак, бармоқларимиз тилиниб, кесилиб қолади”, — дейди у ишининг машаққатларига тўхталар экан.

    Фото: "Дарё"

    Ёз охирида бошланган балиқ савдоси кейинги йил баҳорнинг апрель ойигача давом этади. Балиқ тозаловчилар саккиз ойлик мавсумда дам олишсиз ишлайди.

    “Орада жуда муҳим ишларимиз чиқиб қолмаса, ҳар куни бозордамиз. Кейин 4-5 ой дам оламиз, чунки апрелдан августгача балиқларнинг кўпайиш даврига тўғри келади, сотмаймиз. Балиқнинг нархи кескин ошиб кетади, кунлар ҳам исигач, одамлар балиқ олмай қўяди. Бошқа иш қилмайман, уйда мол боқаман, ёзда уларга қарайман. Кейин яна балиқ мавсумини бошлаймиз”, — дейди Жамшид Каримов.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Қаҳрамонимиз ишининг ёқмайдиган томонлари ҳақида гапиришни истамади. У учун ҳатто балиқ ҳиди ҳам ноқулайлик туғдирмайди.

    “Ёқса-ёқмаса — ишимиз шу, бошқа иш қилолмайман. Шунча йилдан бери балиқ тозалайвериб, ҳиди ҳам билинмай кетган, ўрганиб қолганмиз. Ишимизни тугатгач бир қўл-юзимни ювиб, кўчага чиқаман, дўстларим билан кўришаман. Бирортаси устингдан балиқ ҳиди келяпти, демаган шу пайтгача. Чунки биз тирик балиқ сотамиз, ҳид ўлган балиқдан кўпроқ келади. Харидорлар бир қарашда сифатли маҳсулот олишаётганига амин бўлишлари учун балиқ солинган идишларга кислород ҳам улаб қўйганмиз”, — дейди балиқ тозаловчи.

    Фото: “Дарё”

    Жамшид Каримов икки қизнинг отаси. У фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитишни  ният қилади. Ҳаётидан нолимаса-да, фарзандларини ўзидай бозорда ишлашини истамайди.

    “Ўзим 9-синфгача ўқиганман. Ўртаҳол оиладанмиз, катта фарзандман. Рўзғорга ёрдам беришим керак эди. Ёшлигимда қассобчилик қилардим. Бир кун тоғам балиққа қарашиб тур, деб ёнига чақирган. Шу-шу балиқ савдосидаман. Нолимайман, уйимиз бор, машинамиз бор. Ёмон яшамаймиз. Лекин қизларимни катта бўлса институтларда ўқитмоқчиман. Менга ўхшаб бозорда юрмасдан, ўқиса, яхши-да барибир. Улар олий таълим олиши учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан”, — дейди Жамшид Каримов.

    Жамшид Каримов бу йилги даромадидан ота-онасини умра сафарига юборишни ният қилган.

    Мақсуда Абдуқаюмова суҳбатлашди

     

    07.10.2023, 20:16   Изоҳ (0)   19001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    01.10.2023, 00:34

    “Аксарият аҳоли учун газ ва электр нархлари ошгани йўқ”. Энергетика вазирлиги тушунмовчиликларга ойдинлик киритди

    07.10.2023, 19:44

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)

    07.10.2023, 18:44

    “Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт” — Саида Мирзиёева

    07.10.2023, 18:23

    Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди

    07.10.2023, 18:14

    Мирзиёев, Путин ва Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази етказилишига старт берди (видео)

    07.10.2023, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.