“Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, умумий овқатланиш ва товарларни етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
- энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 сантиметр кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари, шу жумладан, худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадротцикл, тритцикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.
Бунда, мазкур бандда кўрсатилган транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.
Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган).
Апрель бошларида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда электросамокатларда ҳаракатланишни чеклашни таклиф этганди. Таъкидланишича, мамлакатда мазкур транспорт воситаларининг бетартиб ҳаракатланиши пиёдалар, велосипедчи ва автомашиналар учун қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.
Изоҳ (0)