Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/05/Fozilbek/photo_2021-11-03_13-46-09sdg34df.jpg)
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек туманининг “Ижодкор” МФЙ Миллий боғ кўчасига 9-октябр куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
- аҳоли хонадонлари сони — 1959 та;
- улгуржи истеъмолчилар сони — 20.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, 5-октябр куни Тошкент шаҳрининг тўрт тумани — Яккасарой, Юнусобод, Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)