• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Аксарият аҳоли учун газ ва электр нархлари ошгани йўқ”. Энергетика вазирлиги тушунмовчиликларга ойдинлик киритди

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлаётган янгилик – аҳоли учун электр энергияси тарифларини ҳисоблашда ўсувчан коэффициентларнинг қўлланиши масаласида Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев бир қатор тушунтиришлар берди.

    У аксарият аҳоли учун газ ва электр нархлари оширилмагани, янги тарификацияга ўтишда турли аҳоли қатламларининг тўлов қобилияти инобатга олиниши ҳамда исроф қилмаганларга газ ва электр энергиясини арзон нархда сотиш давом этишини таъкидлади.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

     

    “Аввало, шуни айтиш керакки, айримлар ушбу ўзгаришларни билиб-билмай нотўғри талқин қилмоқда”, — дея матбуот котиби ушбу тушунмовчиликларни санаб ўтди:

    1. Электр энергияси нархлари ошмоқда – хато фикр.
    Электр нархлари ўзгармади – 1 кВт/соат учун 295 сўмдан қолди. Фақат ҳаддан ташқари кўп электр ёқувчилар истеъмолга қараб икки, уч ёки тўрт баравар тўлов қилади. Буни фарқлаб олишимиз керак, албатта.

    2. “Ижтимоий норма”дан ортиқ ишлатганлар кўпроқ тўлайди – хато фикр.
    Бу ерда “ижтимоий норма” ҳақида гап кетаётгани йўқ, балки ҳаддан ташқари кўп электр истеъмол қилувчиларни тежамкорликка ундаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Коэффициентлар ҳақида Энергетика вазирлиги Telegram каналида батафсил тушунтириш берди. Кўриб турганимиздек, ўсувчи коэффициентлар ойига 1000 кВт/соат ва ундан ортиқ электр истеъмол қилувчи аҳоли вакилларига нисбатан қўлланади. Бир сўз билан айтганда, бу ерда “Ҳаддан ортиқ ишлацанг – кўпроқ тўлайсан” тамойили ишлайди.


    3. Бу ҳаммага таъсир қилиши мумкин – хато фикр.
    Ҳозир мамлакатимиз аҳолиси бўйича ҳисоблаганда электр энергияси истеъмолчилари (абонентлар) сони 7 млн 589 мингни ташкил қилади. Янги механизм улардан қанчасига таъсир қилади, деб ўйлайсиз? Бу қуйидаги диаграммада кўрсатилган:


    Маълумотларга қараганда, 7 млн 589 мингта абонентдан:
    7 млн 442 мингтаси (98 фоиз) ойига 1 000 кВт/соатгача;
    136 мингтаси (1,8 фоиз) ойига 1 001–5 000 кВт/соат оралиғида;
    6 мингтаси (0,1 фоиз) ойига 5 001–10 000 кВт/соат оралиғида;
    4 мингтаси (0,1 фоиз) ойига 10 001 кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлатади.

    Бундан маълум бўладики, ўсувчи коэффициентлар истеъмолчиларнинг аксарият қисми – 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди.

    Нима ўзгаради?

    Ушбу ҳужжат билан электр энергияси истеъмолининг ижтимоий меъёрлари тизими жорий этилмоқда. Хусусан, электр энергияси истеъмоли 1000 кВт/соатгача бўлганда (бир ойга битта абонент учун) тўлов эски субсидияланган нархда – 1 кВт/соат учун 295 сўмдан амалга оширилади. Яъни ўрнатилган меъёр доирасида электр ишлатувчилар учун нарх оширилмайди.
    Агар ойлик истеъмол:

    1000 кВт/соатдан ортиқ бўлса – 2 баравар
    5000 кВт/соатдан ортиқ бўлса – 3 баравар
    10000 кВт/соатдан ортиқ бўлса – 4 баравар пул тўланади.

    Бу аҳолига нима беради?

    1. Ижтимоий адолат таъминланади.

    Ҳозирги кунда электрни кам ишлатувчилар билан уни ҳаддан ташқари кўп ишлатувчилар энергия ресурсларини бир хил нархда сотиб олади. Мисол учун, ойига 200-300 кВт/соат истеъмол қилувчи хонадон ҳам, ойига 1000–2000 кВт/соат истеъмол қилувчи хонадон ҳам электрга 295 сўмдан тўлайди.

    Аммо энергия ишлаб чиқариш ва уни таннархидан бир неча баравар арзон тарифда аҳолига етказиш учун унинг ҳар бир кВт/соат учун давлат бюджетидан – солиқ тўловчилар  пулидан миллиардлаб маблағ сарфланмоқда. Сўнгги марта очиқланган маълумотларга кўра, бу 970 сўм (таннарх) – 295 сўм (сотилаётган нарх) = 675 сўм атрофида.

    “Энди қаранг, масалан, сиз бир ойда 200 кВт/соат, мен эса 1000 кВт/соат электр ёқамиз. Оддий арифметик ҳисоб шундайки, сиз 200 х 675 = 135 минг сўмлик, мен эса 1000 х 685 = 675 минг сўмлик субсидиядан фойдаланяпмиз.

    Кўриниб турибдики, бу ерда адолат мезони бузилган. Яъни, бунда иккинчи хонадоннинг энергия истеъмоли катта ва ўз-ўзидан у давлатдан кўп субсидия (ёрдам) оляпти”, — деб тушунтирди энергетика вазири матбуот котиби.

    2. Бозор қонунлари аҳолини тежамкорликка ундайди.

    Янги механизм бир неча баравар пул тўлашни бошлаган ҳар қандай шахсни электр энергиясини тежашга, ортиқча истеъмолни камайтиришга мажбур қилади. Биз “Электрни тежайлик!” деб ҳар куни тарғибот ишларини олиб боришимиз, роликлар тарқатишимиз мумкин. Аммо 10 минг кВт/соат электр ёқаётган одам бу ишини давом эттираверади. Янги тизимда бир марта тўлагандан кейин у яхшилаб ўйлаб кўриши, шубҳасиз. Тежамкорликка мотивация берувчи омиллар ичида бозорга етадигани йўқ, дея таъкидланган тушунтириш баёнотида.

    3. Тежамкорлик натижасида истеъмолнинг камайиши тизимга бўлган юкламани камайтиради.

    Тежамкорлик оммавий тус олиб, аҳоли ўртасида “энергетик менежмент” кўникмалари шаклланар экан, бутун республика миқёсида миллиардлаб кВт/соат ортиқча электр истеъмоли йўқ бўлади. Бу эса ҳозирги кунда энг жиддий муаммолардан бири бўлган энергетика инфратузилмасига (кабеллар, трансформаторлар) тушаётган ҳаддан зиёд юкламанинг пасайишига олиб келади.

    “Кўриниб турибдики, аксарият аҳоли учун нарх ошиши деярли сезилмайди. Фақат электрни ҳаддан ташқари кўп сарфловчилар учунгина ўсувчан коэффициент қўлланади. Албатта, электр энергияси ва газ нархларини шакллантириш механизмларини либераллаштириш вақти аллақачон етиб келган. Буни ҳозирги энергетика ва газ таъминоти тизимидаги ҳолат, уйимиз, маҳалламиздаги аҳвол яққол кўрсатиб турибди. Бошқа йўлимиз йўқ”, — дейилган баёнотда.

    Қайд этилишича, янги тизим аста-секин энергия ресурслари истеъмолини индивидуал мониторинг қилиш кўникмаси шаклланишига, бу эса сарф-харажатларни мақсадли йўналтиришга хизмат қилади.

    07.10.2023, 19:44   Изоҳ (0)   14381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сентябр ойида қарийб 111,5 млрд сўмлик электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди 

    04.10.2023, 17:05

    Оъзбекистонда электр энергияси нархи меъёрдан ортиқ ишлатганлар учун тўрт бараваргача оширилади

    05.10.2023, 14:46

    “Ўзбекистонда электр учун нархларнинг ошиши 98 фоиз истеъмолчиларга мутлақо таъсир қилмайди” — Энергетика вазирлиги

    05.10.2023, 17:20

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)

    07.10.2023, 18:44

    “Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт” — Саида Мирзиёева

    07.10.2023, 18:23

    Наманган вилояти бош имоми ўз аризасига кўра ишдан олинди

    07.10.2023, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.