Ўзбекистонда 20-сентябр ҳолатига кўра, 110 687 нафар фуқаро касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнига жалб қилинган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, банд бўлмаган аҳолини хорижий тил курслари, рақамли технологиялар, фуқароларга психологик ва юридик хизмат кўрсатиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш жараёнида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва мономарказлар трамплин вазифасини ўтаб келмоқда.
2023 йилнинг 20-сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида 110 687 нафар фуқаро касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнига жалб қилинган бўлиб, уларнинг 14 958 нафари ишсиз, 95 729 нафари эса иш қидираётган фуқаролар ҳисобига тўғри келган. Шундан уларнинг 49 657 нафарини ёшлар, 88 718 нафарини хотин-қизлар, 4052 нафарини эса ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилган.
Изоҳ (0)