• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тўй-маросимга санъаткорни таклиф қилишда тўғридан тўғри контакт йўқ”. Маданият вазирлиги салкам 500 млн сўмга яратилаётган портали ҳақида маълумот берди

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков 10 нафар санъаткор ҳақида маълумот берувчи портални яратиш ва амалиётга татбиқ этиш учун салкам ярим миллиард сўм маблағ сарфлаётгани тўғрисида хабар берилганди. Маданият вазирлиги мазкур ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган эътирозларга муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда фаолият олиб бораётган маданият ва санъат соҳаси вакиллари, уларнинг ижодий фаолияти тўғрисида аҳолига ишончли маълумотларни етказиб берадиган ягона очиқ ахборот тизими мавжуд эмас.

    Шунингдек, аҳолининг тўй, маросим ва бошқа тадбирларга ўзлари маъқул кўрган санъаткор, ижодкор ёки ижодий жамоаларни таклиф қилиш истаги бўлса-да, улар билан тўғридан тўғри контакт ўрнатиш, боғланиш ёки режа қилинган куни уларнинг вақти, имкониятини билиш қийинчилик туғдириб келади. Яъни санъаткор ва мухлис ўртасида интеграцион майдон мавжуд эмас.

    “Яратилаётган портал энциклопедик хусусиятга эга бўлиб, фақат 10 нафар санъаткорнигина эмас, балки мамлакатимизда ижод қилаётган барча маданият ва санъат соҳаси вакиллари — хонанда-созанда, актёр-актриса, режиссёр, шоир-ёзувчи, сўз усталари, рақс санъати, тасвирий ва амалий санъат вакиллари, аскиячилар, бахши, жиров, оқинлар, цирк артистлари, фолклор жамоалари, ашула ва рақс ансамбллари, эстрада гуруҳлари, оркестр ва хор жамоалари, театр жамоалари тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотлар билан тўлдирилади”, — дейилади муносабатда.

    Таъкидланишича, мазкур онлайн тизим Электрон ҳукуматнинг марказлашган платформаси; санъаткорларнинг лицензияси бор ёки йўқлигини текширишга кўмаклашувчи Адлия вазирлигининг “Лицензия” ахборот тизими ҳамда фойдаланувчиларга санъат ва маданият вакиллари ижодига баҳо бериш, шарҳ қолдириш имкониятини берадиган “Имкон Uzbekistan” ННТнинг “cоmmetа шарҳ” онлайн платформаси билан интеграция қилинади.

    Портал орқали маданият ва санъат вакилларини давлат мукофотларига тавсия этишда шаффофликни таъминлаш, жумладан, “Рейтинг баҳолаш” қуйи тизими орқали кенг жамоатчиликнинг шарҳ ва комментларини ҳисобга олиш, ижодкорлар фаолиятини адолатли сарҳисоб қилиш, умумий баҳоларни автоматик равишда ҳисоблаб бориш режа қилинган.

    “Вазирлик юқоридаги зарурат ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб ягона очиқ ахборот тизимини яратиш ташаббусини илгари суради. Мазкур портални ишлаб чиқиш харажатлари эса кўп функцияли ва катта маълумотлар базасини ўзи ичига қамраб олувчи янги тизимнинг мураккаб техник вазифаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган”, — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, оммавий ахборот воситалари вакиллари, кенг жамоатчиликка мазкур портал ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятини яратиш учун келгусида вазирлик томонидан брифинг ўтказилади.

    Аввалроқ Озодбек Назарбеков раҳбарлигидаги Маданият вазирлиги томонидан 15 миллиард 514 миллион 900 минг сўмга иккита махсус автомобиль харид қилингани жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлгани хабар берилганди.Вазирлик бунга изоҳ берар экан, мазкур харид президент қароридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган деганди.

    07.10.2023, 11:01   Изоҳ (0)   76119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маданият вазирлиги 8 млрд сўмга харид қилган махсус автомобиль намойиш этилди (видео)

    17.04.2023, 17:29

    “Унинг фирмаси бўлса, хурсанд бўлинглар, демак порага эҳтиёжи йўқ”. Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбеков атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    01.06.2023, 12:40

    Ўзбекистонда 8-октябр куни ҳаво ҳарорати 29 даражагача кўтарилади 

    07.10.2023, 10:51

    Самарқандда уч фуқаронинг фарзандини “ТошМИ”га ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

    07.10.2023, 10:30

    Марказий банк 6 та тижорат банкини жаримага тортди 

    07.10.2023, 09:43

    Тошкент вилоятидаги божхона постида “бўш” фургондан қарийб 20 кг героин топилди (видео) 

    07.10.2023, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.