• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Ё Худо!.. Қути ичида нима бор?..” — “Етти” фильми ҳақида

    • Ўқиш давомийлиги: 6-7 дақиқа
    • Фильм: “Етти” (Sе7en)
    • Йил: 1995
    • Жанр: Драма, психологик триллер, детектив
    • Режиссёр: Девид Финчер
    • Давомийлиги: 2 соат 7 дақиқа
    •  Рейтинг: 8.6 (1.440.399)
    Фильмдан кадр

    Флешбэк

    “Етти” фильми Эндрю Уолкер томонида ёзилган сценарий асосида суратга олинган. Фильмдаги асосий қаҳрамонларни Бред Питт, Морган Фриман, Кевин Спейси ва Гвинет Пелтроу ижро этишган. Фильмдаги воқеалар истеъфога чиқишни режалаштираётган Сомерсет сериавий қотилликларни амалга ошираётган жиноятчи ишини олишдан бошланади. Унга янги ҳамкор сифатида эса бошқа шаҳардан кўчиб келган Миллз тайинланади.

    Фильмдаги сирли воқеалар ва кутилмаган якун кинонинг асосий муваффақияти ҳисобланади. Фильм “Оскар” ололмаган бўлса ҳам, жами 29 та катта совринни қўлга киритган ва кўплаб мухлисларнинг энг севимли фильмига айланиб улгурган.

    Фильмдан кадр

    Тугашига атиги етти кун қолган эди…

    Нью-Йорк. 90 йиллар. Яна бир қотиллик изидан тушган икки терговчи Уилям Сомерсет (Морган Фриман) ва Девид Миллз (Бред Питт) бир-бирини энди кўриб туришибди. Бирга ишлаш эса иккисига ҳам ёқиб тушаётгани йўқ. Аммо дастлаб ўзлари истамаган бу ҳамкорлик кейинчалик умрларининг охирига қадар хотираларига муҳрланишини етти ухлаб тушларида ҳам кўришмаганлиги аниқ.

    Картина бошида иккаласи ҳақида Финчер тўлиқ тушунтириш бермайди, фақат томошабинга маълум бўлган нарса — анча йиллар беминнат хизмат кўрсатган полициячи Сомерсет ва ниҳоят етти кундан сўнг фаолиятини якунлаб, нафақахўрлик даврини муносиб қаршиламоқчи. Бироқ, Фриманнинг қаҳрамони тез орада карьерасини якунлаш учун нотўғри вақт танлаганини тушуниб етади — ўша етти кун унинг ҳаётини издан чиқариб, минглаб тугун боғлаган муаммоларга рўпара қилади.

    Воқеа полиция қоронғи ва ҳар ёғини исқирт сувараклар босиб кетган квартирада ўлдирилган одамнинг жасадини топишдан бошланади. Аввалига улар марҳумни шунчаки юрак хуружидан вафот этган деган қарорга келишади, чунки 300 кг вазнда соғлом юракни сақлаб юриш сув тўла пиёла билан югуришдек мушкул иш эди. Аммо кейин маълум бўладики, шўрлик хомсемизни шафқатсизларча ўлдириб кетишган.

    Маняк бақалоқни чирмаб боғлаган, ўлгунига қадар овқатлантирган, хуллас, бир одам ҳаёт-мамотини ўйин қилган — шўрликни хотиржамлик билан аста-секин ўлдириб борган. Детектив Сомерсет жасаднинг уйидан қотилнинг антиқа ишораси, ёзувни топади: “Баднафслик”. Уилям бу қурбон ягона эмаслигини, ўртада аллақандай даҳшатли занжир борлигини фаҳмлайди.

    Фильмдан кадр

    Етти қурбон ва етти гуноҳ

    Бу орада ёш шериги детектив Миллз билан чиқишмай қолади. Миллз унга етарлича баҳо беришмаётгани, ишонмаётгани ва Сомерсетнинг унга нисбатан шахсий адовати борлигини ошкора намоён қилаётганини айтиб нолийди. Фақатгина унинг хотини Трейси орага аралашиб, икки шерикни муроса қилишга кўндиради — Трейси Уилямни уйларига меҳмонга чақиргач, Миллз қарияга нисбатан фикрини ўзгартиради.

    Кейинги қурбон Ню-ёрклик машҳур адвокат бўлиб чиқади. Кабинетдаги жонсиз танаси яқинидан яна қон билан ёзилган ёзувни топишади: “Тамагирлик”. Сомерсет биринчи бўлиб манякнинг ақл бовар қилмас режасини сезиб қолади. У, аниқ бўлишича, танланган еттида одамни ўлдирмоқчи ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Уилям уни тезроқ топиш кераклиги, бўлмаса қурбонлар сони ошиб бораверишини кўп бора таъкидлайди, аммо ўзи бу иш билан шуғулланишни хоҳламай, Миллзга топширмоқчи бўлади.

    Қотил учинчи қурбон қилиб бахтиқаро Теодор Алленни танлайди. Руҳий носоғлом бўлган бу наркоман зўрлаш айби билан судланган эди. Дастлар детективлар бундан олдинги қурбонлар қотили Теодор бўлса керак, деган қарорга келишади, аммо бу ҳақиқий манякнинг шунчаки навбатдаги қурбони эди.

    Фильмдан кадр

    Тўртинчи ва бешинчи қурбонлар аёллар бўлади. Бири қотил томонидан пичоқ билан зўрлаб ўлдирилган фоҳиша, яна бири эса маняк ўлимидан олдин юзини таниб бўлмас даражага келтириб ташлаган мафтункор актриса. Бир неча чигалликлардан сўнг ишда озгина силжиш бўлади. Қотилнинг бу ғалати ишлари христиан динидаги “7 ўлимга маҳкум гуноҳлар” (Seven deadly sins)га боғлиқ эканини аниқлашади. Бу боғлиқликдаги еттинчи ўлим ҳолати эса кутилмаган якун билан тамомланади.

    Уилям диндан яхши хабардор одам кутубхонага тез-тез ташриф буюриб турса керак, деб қотилликлар содир бўлган яқин атрофдаги кутубхоналарни суриштириб, қотил исми ва яшаш манзили ҳақида маълумот тўплашга эришади. Маълум бўлишича, ақлдан озган маняк Жон Доу исмли одам бўлади. Детективлар унга билдирмай олдига келишади, бироқ кутилмаганда маняк улар билан коридорда тўқнаш келиб қолгач, жон-жаҳди билан қочади. Полициячилар унга ўқ узишади. Миллз эса жароҳат олади. Жон Миллзни ўлдиришга имкони бор бўлса ҳам, унга тегинмай, қуролини олиб гумдон бўлади.

    Фильмдан кадр

    Йиғлаб ёзилган якун

    Миллс ва Сомерсет манякни қайта топишга энди умид қилмаса ҳам бўлади деган қарорга келишган пайти Доунинг ўзи тўсатдан уларга кўриниш бериб, адолат олдида таслим бўлганини айтади. Унинг сўзларига кўра, яна иккита қурбонлик бор, шунда жами еттида бўлади. Жон Доу детективларни ўлдирилган одамлар олдига олиб боришга ваъда беради ва жиноятчи айтган жойга боришади. Чўлнинг ўртасида тўхтаб, Доу детективлардан соат неча эканлигини сўрайди. Етти бўлганини эшитиб, оз қолди, дейди.

    Бир оз вақт ўтиб, бир фургон уларга яқинлашади, ундан бир йигит чиқиб, детектив Миллз учун етказилиши керак бўлган қутини топширади. Сомерсет қутини очади ва қўрқиб кетади. Доу Миллзга хотинини ўлдирганини, у уни ва ҳали туғилмаган боласини тирик сақлашни ёлвориб сўраганини ва энди унинг боши шу қутида эканлигини айтади.

    Сомерсет Миллздан Доуни ўлдирмасликни илтимос қилади, чунки у айнан “шу нарсани хоҳлайди”. Доунинг ўзи Миллздан сўрайди: “мени ўлдир, еттинчи гуноҳга айлан. Ғазабга айлан!”.

    Шокка тушган Миллз Доуга бир неча бор ўқ узиб уни ўлдиради.

    Фильмдан кадр

    Хулоса ва ном масаласи

    Бу кино учун хулоса қилиб айтганда, деб бошланадиган анъанавий ечимлар иш бермайди. Кинодаги ҳиссиёт, ғазаб, алам, асабийлик, чигаллик шу даражадаки, тишларингиз ғичирлаб томоша қиласиз, сўнггида Миллз билан биргаликда йиғлайсиз. Бу кино хулосасини ҳамма ўз хоҳишича чиқариб олиши мумкин. Ким учундир бу фильм Агата Кристи асарларини эслатадиган сирли жиноий ҳикоя, ким учундир эса психологик триллердан ортиқроқ нарса. Мен тақриз охирида бу ҳақида эмас, кинонинг нимага айнан етти деб номланиши ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

    Етти деб номланишига сабаб фақатгина ўлимга маҳкум қилинган етти гуноҳкор эмас, балки кинодаги барча нарсалар, воқеалар, ишоралар етти сони билан боғлиқлиги учун шундай аталган. Кино бошида Уилям нафақага чиқишига етти кун қолади, лекин мана бу ўзи ҳам хоҳламайдиган иш чиққач, мажбур ишлайди, яъни тақдир нима совға тайёрлаб қўйганини жуда яхши билса-да, унга қаршилик кўрсатмайди.

    Миллз Сомерсетни соат еттида овқатланишга чақиради ва айнан шу вақтда детективлар характери бизга аён бўла бошлайди, иккисининг ўртасида эса жуда яхши муносабат ўрнатилади. Доу соатни сўраганда ҳам етти бўлиб чиқади. Бундан келиб чиқадики, (зоҳиран олиб қараганда) маняк ҳаммасини йиллар давомида, ҳеч бир режа линиясини четлаб ўтмай, бу даҳшатли қотилликларга пухта тайёрланган. Фильмнинг умумий хулосасини эса томошабинларга қолдирамиз. Ҳарқалай, чайнаб берилган мағиздан синдириб ейилгани тотимлироқ бўлади.

    Фото: Аrtmovies

    Кинодан иқтибослар

    • Одамлар сени эшитишини хоҳласанг — уларни елкасига қўлингни қўйиб эътибор талаб қилиш етарли эмас. Уларга болта билан зарба бермагунингча сенга эътибор беришмайди!
    • Ҳемингуэй бир вақтлар, дунё — яхши жой ва у курашиш учун доимо арзирли, деб айтган эди. Мен иккинчи қисмига қўшиламан…
    • Ҳаттоки муаммонинг ечимидай туюлган калит одатда бошқа муаммоларга эшик очади.
    • Қути ичида нима бор!?

    Азизбек Юсупов

    29.09.2023, 23:35   Изоҳ (0)   11784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    05.08.2023, 23:30

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04

    “Такси” фильмидаги Петра — актриса Эмма Виклунднинг тақдири қандай кечди?

    29.09.2023, 18:11

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    29.09.2023, 15:55

    Дамблдор, Ҳагрид, Малфой ва “Гарри Поттер”нинг ҳаётдан кўз юмган бошқа қаҳрамонлари (фото)  

    29.09.2023, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.