Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди.
“Археологик ҳамкорлик – Бир макон, бир йўл” кўргазмасининг очилиши доирасида Саида Мирзиёева билан Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин учрашуви бўлиб ўтди.
“Пекиндаги Бир макон, бир йўл III халқаро ҳамкорлик анжумани арафасида ташкил этилган кўргазма Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётган стратегик шериклик муносабатларининг яна бир намунаси бўлди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик Буюк Ипак йўли давридаги ўтмишга бориб тақалади. Маданият ва сайёҳлик соҳаларида, шу жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни рағбатлантириш биз учун ниҳоятда муҳимдир”, — дейди президент ёрдамчиси.
Изоҳ (0)