Мадриднинг “Реал” жамоаси “Барселона”нинг ҳакамлар билан боғлиқ коррупция ҳолати бўйича баёнот берди.
Аввалроқ Барселона прокуратураси клуб ва унинг собиқ президентлари Хосеп Бартомеу ва Сандро Роселни судга берганди. Бунга сабаб собиқ раҳбарлар ва ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра ўртасида коррупциявий ҳолат аниқланган.
“Бугунги йиғилишда “Реал Мадрид” директорлар кенгаши Барселона прокуратураси томонидан “Барселона” собиқ раҳбарларига нисбатан қўйилган айбловларни кўриб чиқди.
“Реал” фактларнинг жиддийлигидан хавотирда эканлигини билдирмоқчи ва ҳуқуқий тизимга ишончини яна бир бор таъкидлайди. Клуб ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда судда иштирок этишга рози бўлади”, — дейилади баёнотда.
Barca Universal нашрининг хабарига кўра, “Барселона” мадридликларнинг ушбу баёнотидан ҳайратда қолган. Баёнотдан сўнг клублар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши мумкин.
Изоҳ (0)