Ўзбекистонда 2023 йил биринчи ярмидаги ҳолатга кўра, 25 минг 413 нафар фуқароликка эга бўлмаган шахс яшайди, деб хабар бермоқда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази.
Бу ҳақда 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Фуқароликка эга эмаслик масалалари бўйича таҳлилий маъруза ва Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг парламент аъзоларига мўлжалланган фуқаролик ва фуқаросизлик масалаларига оид йўриқномаси ўзбек тилидаги нашрининг тақдимотида айтиб ўтилган.
Қайд этилишича, бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг катта кўрсаткич бўлиб, айни шахсларнинг аксарияти совет иттифоқи собиқ фуқаролари ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида фуқароликка эга эмаслик ҳолатларини камайтириш ва тугатиш йўлида қатъий қадамлар қўймоқда. Ўзбекистонда 2014 йилдан эътиборан юз минг нафардан ортиқ шахснинг фуқароликка эга эмаслиги аниқланган бўлиб, ўтган даврда шундан 83 минг 793 нафарининг бу муаммолари ижобий ҳал этилган.
Изоҳ (0)