Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев октябрь ойида навбатдаги жангини ўтказади.
Мелиқўзиев 7-октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида жойлашган “Cosmopolitan” аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Алентез Фоксга (28-4-1, 13КО) қарши жанг қилади.
Кечанинг марказий баҳсидан Гилберто Рамирес ва Жо Смит қаршилиги ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир сўнгги жангини 23 апрель куни Габриэль Росадога ўтказиб, ғалаба қозонганди. Ушбу жанг реванш бўлиб, боксчилар 2021 йил 19 июнида ҳам рингга кўтарилган ва унда Росадо нокаут эвазига зафар қучганди.
Изоҳ (0)